Hisense тўртта барабанли 15 кг сиғимли кир ювиш ва қуритиш машинасини чиқарди

1 дақиқа ўқиш179
Hisense тўртта барабанли 15 кг сиғимли кир ювиш ва қуритиш машинасини чиқарди

Hisense компанияси Хитой бозорида WD100E3Қ2+ВВ50Г-1 русумли гибрид кир ювиш ва қуритиш тизимини тақдим этди. Ушбу қурилма кийимларга ишлов бериш учун мўлжалланган тўртта алоҳида ҳудудга эга бўлган ноодатий конструкцияси билан ажралиб туради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги моделнинг умумий юклама сиғими 15 кг ни ташкил этади. Тизим классик кир ювиш ва қуритиш функцияларини нозик матолар ҳамда пойабзаллар учун мўлжалланган махсус мини-бўлинмалар билан бирлаштиради. Қурилманинг юқори қисмида ҳар бири 1 кг гача юклама оладиган иккита ихчам секциялар жойлашган бўлиб, улар пайпоқ ёки ички кийимлар каби нозик буюмлар учун мўлжалланган.

Уларнинг пастки қисмида пойабзалларни парвариш қилиш ва юмшоқ режимда ювиш учун мўлжалланган алоҳида 3 кг ли бўлинма ўрин олган. Асосий пастки блок эса 10 кг гача кир ювиш ва 7 кг гача қуритиш имкониятига эга бўлган классик кир ювиш машинасидан иборат.

Бундай тузилма турли тоифадаги кийимларни бир вақтнинг ўзида сараланган ҳолда ювиш имконини беради ва жараённи сезиларли даражада тезлаштиради. Мазкур қурилма уй шароитида кенгайтирилган имкониятларга эга ўзига хос "мини-кирхона" вазифасини ўтайди. Эслатиб ўтамиз, йил бошида Hisense учта барабанли моделни ҳам намойиш этган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?