date

Honor Watch 6 Plus: Бир ойлик автономликка эга ақлли соат тақдим этилди

Honor Watch 6 Plus: Бир ойлик автономликка эга ақлли соат тақдим этилди

Honor компанияси Хитойда ўзининг янги Watch 6 Plus ақлли соатлари учун олдиндан буюртма бериш жараёнини бошлади. Ҳозирча қурилманинг расмий нархи эълон қилинмаган бўлса-да, унинг барча техник хусусиятлари жамоатчиликка маълум қилинди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги моделнинг энг асосий ўзига хослиги — унинг рекорд даражадаги автоном иш фаолиятидир. 1000 мА·ш сиғимли аккумулятор туфайли соат тежамкор режимда 35 кунгача, одатий фойдаланишда эса 17 кунгача қувват сақлай олади. ГПС модули доимий ёниқ ҳолатда бўлганда ҳам қурилма 42 соат давомида ишлайди.

Honor Watch 6 Plus 1,46 дюймли АМОЛEД-дисплей билан жиҳозланган бўлиб, унинг ёрқинлиги 3000 нитгача етади. Бу эса қуёшли кунда ҳам маълумотларни бемалол ўқиш имконини беради. Қурилма корпуси анча ихчам — қалинлиги 10,8 мм, оғирлиги эса бор-йўғи 41 граммни ташкил этади.

Sport ихлосмандлари учун соатда 120 дан ортиқ машғулот режимлари мавжуд. Шунингдек, у юрак уриш тезлиги (ЧСС) ва қондаги кислород миқдорини (СпО2) ўлчовчи датчиклар билан таъминланган. Қурилмада навигация тизими, NFC модули ва контактсиз тўловларни амалга ошириш функцияси ҳам мавжуд.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Honor Watch 6 Plus: Бир ойлик автономликка эга ақлли соат тақдим этилди