Oppo Рено 16 ва Рено 16 Pro: 200 MP камера ва 7000 мАс батарея

1 дақиқа ўқиш294
Oppo Рено 16 ва Рено 16 Pro: 200 MP камера ва 7000 мАс батарея

Oppo компанияси 25-май куни Хитойда тақдим этилиши кутилаётган янги Рено 16 туркумининг асосий техник хусусиятларини очиқлади. Сериянинг бош ўзига хослиги шундаки, қурилмалар класси турлича бўлишига қарамай, ҳар икки модел ҳам бир хил даражадаги илғор камералар тизими билан жиҳозланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Oppo Рено 16 ва Oppo Рено 16 Pro моделлари 200 мегапикселли асосий модул, 50 мегапикселли ўта кенг бурчакли объектив ҳамда 50 мегапикселли перископик телеобъективга эга бўлади. Шунингдек, суратга олиш сифатини ошириш учун интеллектуал ЛЕД-чақноқ тизими ҳам кўзда тутилган.

Техник жиҳатдан қурилмалар бир-биридан сезиларли фарқ қилади: базавий Рено 16 модели 6,32 дюймли ОЛЕД-дисплей, Dimensity 8550 чипи ва 6700 мАс сиғимли аккумулятор билан таъминланади. Pro-версия эса 6,78 дюймли экран, кучлироқ Dimensity 9500с процессори ва симсиз қувватлашни қўллаб-қувватловчи 7000 мАс батареяга эга бўлади.

Ҳар икки смартфон 16 GB тезкор ва 1 TB доимий хотирагача бўлган конфигурацияларда сотувга чиқади. Шунингдек, фойдаланувчиларга янги ранглар ва селфи тушиш учун махсус Oppo Буббле кўзгули аксессуари таклиф этилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?