date

SpaceX бир уринишда 29 та Starlink сунъий йўлдошини орбитага чиқарди

SpaceX бир уринишда 29 та Starlink сунъий йўлдошини орбитага чиқарди

Elon Musk асос солган SpaceX компанияси Falcon 9 ракетаси ёрдамида Starlink сунъий йўлдошларининг навбатдаги туркумини коинотга муваффақиятли учирди. Парвоз 21-май куни Канаверал бурнидаги СЛК-40 майдончасидан амалга оширилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу миссия доирасида орбитага 29 та янги Starlink аппаратлари олиб чиқилди. Мазкур парвознинг эътиборли жиҳати шундаки, ракетанинг Б1077 рақамли биринчи поғонаси ўзининг 28-парвозини амалга оширди ва бу борада ўзига хос рекорд ўрнатди.

Вазифасини бажариб бўлгач, ракетанинг кўп марта ишлатиладиган қисми Атлантика океанидаги АСОГ денгиз платформасига муваффақиятли қўнди. Бу SpaceX компаниясининг ракеталарни қайта ишлатиш технологияси қанчалик самарали эканини яна бир бор исботлади.

Аввалроқ SpaceX келгуси беш йил ичида парвозлар интенсивлигини 60 бараварга оширишни ва уларнинг сонини йилига 10 000 тага етказишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » SpaceX бир уринишда 29 та Starlink сунъий йўлдошини орбитага чиқарди