date

Xiaomi Смарт Банд 10 Pro тақдим этилди: HyperOS 3 ва 21 кунлик автономлик

Xiaomi Смарт Банд 10 Pro тақдим этилди: HyperOS 3 ва 21 кунлик автономлик

Xiaomi компанияси ўзининг янги флагмани Xiaomi 17 Max билан бир қаторда Смарт Банд 10 Pro фитнес-билагузугини расман намойиш этди. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, қурилма ўз имкониятлари бўйича деярли ақлли соатлар даражасига етган. Янги гаджет бир нечта дизайн вариантларида таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Билагузук авиация алюминийидан ишланган юпқа корпусга (9,7 мм) эга бўлиб, унинг вазни бор-йўғи 21,6 граммни ташкил этади. Қурилма 1,74 дюймли дисплей билан жиҳозланган, унинг максимал ёрқинлиги эса 2000 нитга тенг. Бу эса қуёшли кунда ҳам маълумотларни бемалол ўқиш имконини беради.

Функционал жиҳатдан қурилма сезиларли даражада такомиллаштирилган: юрак уриш тезлиги (ЧСС) ва қондаги кислород миқдорини (СпО2) ўлчовчи датчикларнинг аниқлиги 98,2 фоизга етказилди. Шунингдек, юрак ритми ўзгарувчанлиги (HRВ) мониторинги ва смартфон билан кенгайтирилган синхронизация, жумладан, Apple экотизими билан интеграция қўшилди.

Яна бир ноодатий янгилик — махсус “ўйин режими” бўлиб, унда билагузук ўйин ҳолатини кўрсатиши, муҳим воқеаларни эслатиши, ўйин давомида пульс ва стресс даражасини кузатиб, ҳисоботлар шакллантириши мумкин. Қурилма HyperOS 3 бошқаруви остида ишлайди ва NFC модулига эга. Максимал автоном иш вақти эса 21 кунни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi Смарт Банд 10 Pro тақдим этилди: HyperOS 3 ва 21 кунлик автономлик