Орбитал тутиб олиш: Россия сунъий йўлдошлари ИСЕЕ-Х36 га яқинлашмоқда

Техно1 дақиқа ўқиш379
Орбитал тутиб олиш: Россия сунъий йўлдошлари ИСЕЕ-Х36 га яқинлашмоқда

Ер атрофидаги фазода Россиянинг “Космос” сериясига мансуб сунъий йўлдошларининг ноодатий фаоллиги қайд этилди. 16-апрель куни Плесецк космодромидан “Soyuz-2.1b” ракетасида учирилган тўртта аппарат (“Космос-2610” – “Космос-2613”) ўз орбиталари оғиш бурчагини синхрон равишда ўзгартирди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Экспертларнинг таъкидлашича, бундай манёврлар жуда кўп энергия ва ёқилғи сарфини талаб қилади. Одатда бу каби ҳаракатлар фақат аниқ бир мақсад — таъқиб қилинаётган объект билан бир хил траекторияга чиқиш учун амалга оширилади. Ҳозирда Россия аппаратлари Финляндия ва АҚШга тегишли бўлган ИСЕЕ-Х36 сунъий йўлдошидан 500 метрдан 22 километргача бўлган масофада жойлашган.

ИСЕЕ-Х36 қурилмаси Ерни радиолокацион кузатиш тизимига киради. Ушбу турдаги аппаратлар об-ҳаво ва вақтдан қатъи назар, сиртнинг 16 сантиметргача аниқликдаги батафсил тасвирларини олиш имкониятига эга. ИСЕЕ компанияси бир қатор давлат ва тижорат тузилмалари билан фаол ҳамкорлик қилиб келади.

Интегритй ИСР мутахассиси Грег Гиллингернинг фикрича, Россия аппаратларининг ҳаракатлари “яқинлашиш операциялари” билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу амалиёт сунъий йўлдошларни текшириш, кузатиш ёки орбитада аниқ манёвр қилиш технологияларини синовдан ўтказиш учун қўлланилади. Ҳозирча ИСЕЕ-Х36 га нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чоралари қайд этилмаган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?