07:19 / 20.04.2017
6 883

Жанубий Корея немис машиналарини Германияга қайтармоқда

Жанубий Корея немис машиналарини Германияга қайтармоқда
Жанубий Корея 2,5 мингта Audi ва Volkswagen машиналарини ортга – Германияга жўнатмоқда. Бу ҳақда Kun нашри хабар бермоқда. Қайтариладиган машиналар "дизель можароси" сабабли мамлакатда сотилиши тақиқланган машиналардир.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, автомобиллар 2016 йилдан бери Пхёнтхэк портида турибди. Ҳозирда у ерда немис брендларига қарашли 10 мингтадан кўпроқ автомобиль бор. Айни вақтда 1,3 мингта Audi ва Volkswagen машиналари Германияга қайтарилган, қолган 1,2 мингта машина апрель охирида қайтарилади.

Жанубий Кореяда ўтган йил охирида Volkswagen автомобиллари сотилиши тўхтатилган. Жанубий Корея ҳукумати 80 модель ва уларнинг модификациялари сертификатларини бекор қилган ва немис компаниясидан 1,7 млрд вон (16,06 млн доллар) миқдорида жарима тўлашни талаб қилган. Умумий ҳолда 200 мингдан кўпроқ машина сертификатлаштиришдан маҳрум бўлган.

Умумий ҳисобда "дизель можароси" бутун дунё бўйлаб 11 млн та машинага таъсир қилган. Немис компаниясининг АҚШда можаро оқибатларини бартараф этиш сарф- харажатлари 15 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Жанубий Корея немис машиналарини Германияга қайтармоқда