Starlink Ҳинд океанидаги буйлар орқали Starship қўнишини намойиш этди

SpaceX компанияси Starship космик кемасининг ўн иккинчи синов парвозини муваффақиятли якунлади. Ушбу миссиянинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири Starlink терминаллари билан жиҳозланган махсус буйлар ёрдамида амалга оширилган тўғридан-тўғри трансляция бўлди. Видеолавҳа Starlink саҳифасида эълон қилинди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Сузувчи платформа-буйлар Ҳинд океанининг кема қўниши режалаштирилган нуқтасига жойлаштирилди. Улар реал вақт режимида барқарор тасвирни таъминлаб берди: видеода Starship двигателлари ишлаб турган ҳолатда сувга вертикал яқинлашгани ва тегиниш вақтида улкан буғ булути ҳосил бўлгани акс этган.
Расмий равишда Starlink уларни буйлар (буойс) деб атайди — бу ихчам, сувда чидамли, камералари гироскопик стабилизацияга эга ва стандарт Starlink Mini терминаллари ўрнатилган қурилмалардир. Улар оддий алоқа мавжуд бўлмаган очиқ океанда юқори сифатли тасвир ва телеметрия маълумотларини узатиш имконини беради.
Аввалроқ GoPro компанияси ҳам Starship В3 парвозидан ҳайратланарли кадрларни тақдим этган эди. Шунингдек, SpaceX дронлар ва 60 к/с частотали камералар ёрдамида олинган янги видеоларни ҳам улашди. Бу кадрлар ракетанинг старт майдончасидан кўтарилиши ва қўниш жараёнини батафсил кўрсатиб беради.
Starship — бу Илон Маск раҳбарлигидаги SpaceX компанияси томонидан ишлаб чиқилган ўта оғир, тўлиқ кўп марта ишлатиладиган транспорт тизими ва космик кемадир. У космонавтика тарихида яратилган энг улкан ва энг кучли ракета ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!