date

РЖД «Кутиш варағи 2.0» хизматини ишга туширади

РЖД «Кутиш варағи 2.0» хизматини ишга туширади

«PRO//Движение. Йўловчи йили» конференцияси доирасида РЖД вакиллари яқин келажакдаги режалари билан ўртоқлашди. Асосий янгиликлардан бири йил якунига қадар «Кутиш варағи 2.0» хизматининг ишга туширилиши бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги талқиннинг биринчи версиядан асосий фарқи шундаки, эндиликда йўловчилар Россия Ижтимоий жамғармасининг электрон талонлари орқали чипталарни расмийлаштириш имкониятига эга бўладилар. Бу ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам учун жараённи сезиларли даражада осонлаштиради.

Шунингдек, тизим функционали кенгайтирилиб, йўловчиларга бир вақтнинг ўзида бир нечта поездлар учун ариза қолдириш имконияти берилади. Аввалроқ шакллантирилган сўровларни таҳрирлаш функцияси ҳам қўшилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, РЖД узоқ масофага қатновчи поездлар учун «Кутиш варағи» хизматини 2024-йилнинг ёзида жорий қилган эди. 2025-йил ёзига келиб эса кутиш варағидаги чипталарни автоматик тарзда сотиб олиш функцияси йўлга қўйилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » РЖД «Кутиш варағи 2.0» хизматини ишга туширади