date

Олтин ва нефт каби: Энди AI токенлари фючерслари билан савдо қилинади

Олтин ва нефт каби: Энди AI токенлари фючерслари билан савдо қилинади

Келажакнинг энг муҳим бозорларидан бири LLM токенлари бўлиши кутилмоқда ва йирик молиявий гуруҳлар улар учун янги инфратузилма яратишга шошилмоқда. Reuters хабарига кўра, Хитойнинг Шанхай фючерс биржаси (Шангҳаи Футурес Эхчанге) ҳозирда сунъий интеллект токенлари учун деривативлар бозорини лойиҳалаштирмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ушбу янгилик КМE Груп ва НЙSE эгаси бўлган Интерконтинентал Эхчанге каби йирик биржалар GPU ижараси учун фючерс шартномаларини ишга тушириш устида ишлаётганини маълум қилган бир пайтда чиқди. GPU бозори ҳали шаклланиш босқичида бўлса-да, видеокарталарни сотувчи ва ижарага берувчи компаниялар кўплиги сабабли, соатбай ижара нархлари бўйича барқарор спот бозори юзага келган.

AI Miniнг Ко. маълумотларига кўра, NVIDIA Ҳ100 график процессорларининг ўртача ижара нархи соатига 1,40 доллардан 4,27 долларгача, Ҳ200 моделлари эса 2,34 доллардан 5 долларгача баҳоланмоқда. GPU бозори ривожланган бўлса-да, замонавий AI моделларининг асосий қурилиш блоки бўлган токенлар атрофида инфратузилма ҳали етарли эмас.

Йирик сунъий интеллект компаниялари ўз хизматларини токенлар орқали нархламоқда. Масалан, OpenAI ўзининг сўнгги GPT-5.5 модели API хизмати учун ҳар миллион кириш токенига 5 доллар, чиқиш токенига эса 30 доллар ҳақ олади. Ҳатто Amazon Бедрокк каби булутли тизимлар ҳам ҳар бир токен учун тўлов тизимига ўтмоқда.

Шанхай биржасининг ушбу ташаббуси AI инфратузилмасига киритилаётган мислсиз инвестициялар даврига тўғри келди. Янги дериватив маҳсулотлар AI компаниялари ўз хизматларини қандай нархлашига боғланади. Бу эса инвесторлар ва маълумотлар марказлари операторларига ҳисоблаш қуввати харажатларининг ўзгаришидан ҳимояланиш (хежирлаш) имконини беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Олтин ва нефт каби: Энди AI токенлари фючерслари билан савдо қилинади