date
views 6 550

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғида фойдаланувчилар ўз хусусий интернет-дўконига эга бўлди

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғида фойдаланувчилар ўз хусусий интернет-дўконига эга бўлди

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғида жума, 11 сентябрь куни фойдаланувчилар учун хусусий интернет-дўкони ташкил этишига имкон берувчи “Контактда маҳсулотлар” бўлими пайдо бўлди. Бу ҳақда “Ведомости”га асосланиб “Kun.uz” хабар берди.

Янги бўлимда, Лобушкинанинг сўзларига кўра, қидирув хизмати мавжуд бўлган маҳсулотларнинг умумий каталоги намоён бўлади. Фойдаланувчилар тармоқдаги гуруҳларга тақдим этилган маҳсулотларни сотиб олишлари мумкин. Бунинг учун маҳсулот жойлаштирилган гуруҳ маъмури билан боғланиб, тўлов ва етказиб берилиши ҳақида келишиб олади.

Дастлаб, бўлим тармоқдаги бир қатор жамиятлар ва гуруҳлар учун синов тартибида фаолият кўрсатади, кейинроқ эса барча жамиятлар учун очиқ бўлади. Ҳозирча маҳсулотларни жойлаштириш бепул. “Пулли жойлаштиришлар ҳақида кейинроқ, биз дўконларга янада фойдалироқ таклифларни тақдим этганимиздан сўнг гапиришимиз мумкин”, – деди Лобушкина.

“ВКонтакте” — Россиянинг йирик ижтимоий тармоқларидан бири бўлиб, унинг фойдаланувчилари сони 300 миллион нафардан ортади. Ҳар куни тармоққа 80 миллиондан зиёд киши кириб, саҳифаларда 20 миллиондан ошиқ изоҳлар қолдиради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида фойдаланувчилар ўз хусусий интернет-дўконига эга бўлди