
Шимолий Кипр университети тизим администратори Илкер Дагли маҳаллий Инновация ва ахборот технологиялари маркази билан ҳамкорликда NetValve водопровод жўмраги (вентил)ни яратди, унинг ёрдамида интернет тезлигини бошқариш мумкин (унинг ўтказувчанлик қобилияти доирасида), деб ёзади Дарё нашри.
Дагли оддий металл клапанни ўрнатилган операцион тизимда ишловчи бир платоли компьютерга улади ва тармоқни бошқарувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқди. Жўмракни чапга бураш орқали ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, ўнгга бураш орқали эса — камайтириш мумкин.
Indiegogo сайтида Дагли қурилмани оммавий ишлаб чиқариш учун маблағ йиғиш бўйича саҳифа яратди. NetValve нархи 79 долларни ташкил этади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар