Россия Федерацияси тракторсозлик заводининг Ўзбекистондаги дилери Road Building Techniques корхонаси Тошкентда Б10М булдозерини йиғишни бошлади.
Ўзаро келишувга кўра, корхона йил давомида Челябинск трактор заводининг тракторларининг бутун бошли партиясини йиғишни бошлайди. Шартномага кўра икки турдаги механик трансмиссияли Б10М ва Т10МБ тракторлари тайёрланади.
«Ўзбекистоннинг тракторсозлик бўйича ишлаб чиқариш базаси мавжуд, тажрибали мутахассислари бор. Ҳозир ўзбек корхонаси йиғиш технологиясини такомиллаштирмоқда ва сертификация масалаларини ҳал қилмоқда. Шундан сўнг тракторга махсус ёрлиқ қўйилади ва у Ўзбекистон-Россия маҳсулотига айланади. Бу техника импорт ҳисобланмайди ҳамда халқаро тендер ва танловларда Ўзбекистоннинг миллий маҳсулоти сифатида тақдим этилади», дейди компания вакили.
Ҳозирга қадар Челябинск трактор заводи Беларус, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистонда йиғиб келинаётган эди. Ўзбекистон бу рўйхатда бешинчи бўлиб қўшилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорликда автомобиль ва автобуслар йиғишни режалаштирмоқда

Бухорода инновацион трактор яратилди (фото)

Ўзбекистонда роботлар ишлаб чиқарувчи завод қурилиши мумкин

Ўзбекистонда “ЧЕТРА” бренди остида тракторлар ишлаб чиқарилади

Тошкентда навигаторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

VAIO корхонаси энди планшет ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда