12:42 / 08 июля 2018
1 982

Spotify Lite тестдан ўтмоқда

Spotify Lite тестдан ўтмоқда
Spotify тўлқинли мусиқа хизмати ўзининг Spotify Lite деб номланган енгилроқ версиядаги иловасини тестдан ўтказмоқда.

Агарда қурилманинг стандартли версияси 100 мегабайт атрофида бўлса, Spotify Lite бир неча баробар оз — атиги 15 мегабайт.

Ушбу версиянинг функциялари ҳам оз. Масалан, бунда мусиқани юқори сифатда эшита олмайсиз. Шунингдек, Spotify Connect функцияси ҳам йўқ, яъни трекларни смартфондан бошқа қурилмаларга ўтказа олмайсиз.

Ҳозирча, Spotify Lite фақат Android қурилмаларида тестдан ўтказилмоқда ва шунда ҳам, фақат Бразилияда. Иловани Google Play’да ҳам ишлатиш мумкин, лекин унда қурилма тест режимида ишлатилаётгани ҳақда дарҳол огоҳлантириш беради.

Spotify компанияси расмийлари маълум қилишича, янги версия ҳақиқатан ҳам тестдан ўтказилмоқда. Лекин ушбу тест қурилма учун омадли якун топадими, у халқаро бозорга чиқариладими ёки йўқми, буниси маълум эмас.

Манба: Terabayt
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)