07:15 / 07.04.2020
4 751

Ҳашаматли 4 шахсий самолёт. Улар орасида Алишер Усмоновнинг «Бурҳон»и ҳам бор (фото)

Ҳашаматли 4 шахсий самолёт. Улар орасида Алишер Усмоновнинг «Бурҳон»и ҳам бор (фото)
Фото: Pinterest
Mport нашри дунёдаги энг ҳашаматли шахсий самолётлар борасидаги маълумотлар билан бўлишди. Улар орасидан асли ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмоновнинг «Бурҳон»и ҳам ўрин олган.

Boeing 747-8
Узайтирилган фюзеляжга эга ушбу Boeing Яқин Шарқ мамлакатларидан бирининг раҳбарига тегишли. Тўрт моторли икки палубали авиалайнер ичи — ҳақиқий сарой. У ерда ҳашаматли ётоқхона, улкан ошхона ва таниқли бош ошпаз, chill-out зонаси, кабинет, анжуман зали ва меҳмонлар учун махсус ётоқхона мавжуд.

Фото: Pinterest
Буларнинг барчасига тилла билан ишлов берилган. 600 кишини сиғдира оладиган 448 тоннали самолёт бир неча ўн киши учун мўлжалланган. Маълумотларга кўра, унинг констурксиясига 400 миллион фунт стерлинг сарфланган.

Airbus A380 Custom
Ушбу самолёт ҳақида билиш керак бўлган дастлабки нарса — унда иккита Rolls-Royce сиғадиган гараж, концерт зали, отхона ва қирғийлар учун махсус хона борлиги. Мазкур самолёт Саудия Арабистонининг амалдаги подшоҳининг жияни шаҳзода Ал-Валид бин Талялга тегишли.

Фото: Pinterest
Тўртта турбовентилаяторли моторга эга учар саройнинг баландлиги 24, узунлиги 73 метрга тенг бўлиб, мармар ҳаммом, улкан ётоқхона, тахт зали ва спорт спа-марказига эга. Шаҳзода ушбу самолётни 2016 йилда 488 миллион долларга сотиб олган.

Airbus А340-300 Custom
Агарда сиз миллиардер Алишер Усмонов бўлсангиз, оддий бизнес-классда учиш ярамайди. Улкан шахсий самолёт керак, масалан, 220 миллион долларлик Airbus А340. Мазкур самолёт жигаррангга бўялиб, унга миллиардернинг отасининг исми — Бурҳон — берилган.

Фото: Pinterest
Бошқа қимматбаҳо самолётлардан фарқли ўлароқ, «Бурҳон» янгилигида сотиб олинган ва бир марта ҳавога кўтарилиш орқали 14 минг километр узоқликка уча олади.

Boeing 747-430
Мазкур самолётни Бруней султони Ҳассанал Болкиах Lufthansa’дан 100 миллион доллар эвазига харид қилган. Султон самолёт ичини тўлдириш учун яна шунча маблағ сарфлаган.

Фото: Pinterest
Бу ерда тоза олтиндан ишланган раковина, француз қандиллари, табиий чарм қопламали ва зарҳал ёғочдан ясалган шпонлар мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ҳашаматли 4 шахсий самолёт. Улар орасида Алишер Усмоновнинг «Бурҳон»и ҳам бор (фото)