
Россияда интернетга уланиш хизматларининг паст нархда бўлиши сақланиб қолиши, истиқболда эса умуман бепул бўлиши керак.
Бу ҳақда, “ТАСС” хабарига кўра, Россия парламентининг ахборот сиёсати, ахборот технологиялари ва алоқа қўмитаси раҳбари Леонид Левин маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, давлат интернет тарифлари аҳоли фойдалана оладиган даражада бўлишига алоҳида эътибор қаратиши керак.
Депутатнинг сўзларига кўра, яқин келажакда Россиядаги ўртача интернет-фойдаланувчи сиймоси талаба бўлмайди, аксинча, унча қиммат бўлмаган планшет орқали интернетга кирувчи бувижонлар бўлади.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар