Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Samsung компанияси ҳимояланган корпус ва оддий техник тавсифларга эга ҳамёнбоп Galaxy ХCover5 моделини тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Galaxy ХCover 5 ноқулай об-ҳаво шароитида ишлашга мўлжалланган — у зарблардан, ҳаво ҳароратининг кескин ўзгаришидан, чанг ва намликдан қўрқмайди. Экраннинг анча сезгир ишлаши учун махсус режим ҳам бор бўлиб, уни қўлқопда ҳам бошқариш мумкин.
Замонавий смартфонлардан фарқли ўлароқ, Galaxy ХCover 5’нинг қопқоғи ечилади — уни осонликча очиш ва аккумуляторни алмаштириш мумкин. Ечиладиган аккумулятор ва ҳимоя корпуси олиб ташланса,у жуда ҳам ҳамёнбоп, оддий смартфонга айланади.
Қурилмага HD+ сифатни қўллаб-қувватловчи 5,3 дюймли дисплей ўрнатилган бўлиб, смартфон Exynos 850 процессори, 4 гигабайт тезкор ва 64 гигабайт ички хотирада ишлайди. Аккумулятор сиғими 3000 мА/соат бўлиб, 15 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга.
ХCover 5 биринчи навбатда корпоратив мижозлар учун мўлжалланган, сотувга эса шу йилнинг мартида чиқади. Аввалроқ тарқалган миш-мишларга кўра, смартфон нархи 300 евро атрофда бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди