08:30 / 14.10.2021
1 951

Nokia G300: кенг сиғимли батарея ва арзон нархли смартфон

Nokia G300: кенг сиғимли батарея ва арзон нархли смартфон
Фото: GSMarena
Nokia компанияси қиймати 200 долларни ташкил этадиган ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Қурилманинг олд панелида HD+ сифатни қўллаб-қувватлайдиган ва 8 мегапикселли селфи-камера ўрнатилган V-симон қирқимга эга 6,5 дюймли дисплей жойлашган. Бармоқ изи сканери ён томонидан ўрин олган, юз орқали блокдан чиқариш функцияси мавжуд. Минус жиҳатлари — ён ҳошияларининг қалинлиги, бу смартфонга қўпол кўриниш берган.

Nokia G300 Snapdragon 480 5G процессори ва 4 гигабайт тезкор хотира билан жиҳозланган. Процессор такт частотаси 2 гигагерц бўлган иккита А76 ядроси ҳамда такт частотаси 1,8 гигагерц бўлган олтита А55 ядро кластерига эга саккиз ядроли чипсет ҳисобланади. G300 64 гигабайтли ички хотира ва Android 11 операцион тизимида тақдим этилади.

G300 нинг учталик камераси 16 мегапикселли датчик, 5 мегапикселли «ўта кенг бурчакли» ва 2 мегапикселли чуқурликни ўлчовчи датчикдан таркиб топган. Шунингдек, камера тунги суратга олиш, EIS тасвирни барқарорлаштириш ва шамол шовқинини сўндирувчи функцияга эга.

G300 га ўрнатилган 4470 мА/соатли аккумулятор икки кунлик автономликни ваъда қилмоқда. Шунингдек, 18 ваттли тезкор қувватланиш имконияти мавжуд. Смартфон 19 октябрдан 200 доллар қийматида сотувга чиқарилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Nokia G300: кенг сиғимли батарея ва арзон нархли смартфон