
Президент ҳузуридаги йиғилишда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш ва соҳани янада ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни муҳокама қилинмоқда.
«Глазгода ўтказилган Иқлим бўйича халқаро саммитда Ўзбекистон 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотга нисбатан иссиқхона газлари улушини 35 фоизга камайтиришни ташаббус қилди.
Ўтган уч йилда қайта тикланувчи энергия учун ҳуқуқий база шакллантирилиб, қулай шарт-шароитлар яратилди.
Натижада 3 миллард доллар миқдорида хорижий инвестициялар ҳисобига 2,9 минг мегаваттли 10 та қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш ишлари бошланди», деди давлатимиз раҳбари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар