16:14 / 04.04.2022
1 468

Ўзбекистонда 1 апрелдан IТ соҳасида қатор имтиёзлар жорий этилди

Ўзбекистонда 1 апрелдан IТ соҳасида қатор имтиёзлар жорий этилди
Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб IТ соҳаси мутахассислари ва инвесторлар, шунингдек, IT Park резидентларининг хорижий таъсисчилари учун қатор имтиёзлар жорий этилди. Бу ҳақда IT Park хабар бермоқда.

IT-Visa
Бу даврда жорий этиладиган IT-Visa 3 йил муддатга амал қилади. Бу билан Ўзбекистон чегаралари доирасида ҳаракатланиш мумкин.

Шунингдек, виза эгалари соддалаштирилган тартибдаги яшаш учун рухсатномага ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ижтимоий ҳуқуқларга (тиббиёт ва таълим) эга бўладилар.

IT-Visa’га эга бўлиш учун IT Park томонидан тақдим этиладиган тавсиянома зарур.

Дивидендлар
Эндиликда IT-Park резидентларининг хорижий таъсисчилари дивидендлари учун солиқ ставкаси 5 фоиз этиб белгиланди. Ушбу ставка аввалроқ 10 фоизни ташкил этган эди.

Чет эл валютасида тўловлар
IT Park резидентларига иш/хизматлар экспорти тушумлари доирасида дивидендлар ва иш ҳақини хорижий таъсисчилари/мутахассислари дебет карталарига хорижий валютада тўлашларига рухсат берилади.

Хорижий мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби
Эндиликда IT Park резидентларига чет эллик мутахассислар учун ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди.

Виртуал офис
IT Park резидентлари учун офис майдонига эга бўлиш талаби бекор қилинди. Эндиликда IT Park резидентлари IT Park дирекцияси билан шартнома тузишлари мумкин.

Хизматнинг минимал нархи ойига 300 минг сўмни ташкил қилади. Хизматларга юридик манзил (почта манзили) ижараси, алоқа маркази, ёзишмаларни қайта ишлаш ва бошқалар киради.

Виртуал офис учун шартнома компания офисининг йўқлиги сабабли солиқ хавфи юқори субъект тоифасига киритиш учун асос бўла олмайди.

Релокация дастури доирасида IT Park томонидан компанияларга қуйидаги масалаларда кўмак берилади:
- юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш;
- банк ҳисоб рақамини очиш;
- солиқ органларида рўйхатдан ўтиш;
- мутахассисларни излаш;
- офис излаш ва ижара тўлови.

IT-мутахассисларига қуйидаги масалаларда ҳам ёрдам кўрсатилади:
- IT Park резидент компанияларида ишга жойлашиш;
- тиббий суғуртани рўйхатдан ўтказиш;
- уй-жой излаш;
- банк ҳисоб рақамини очиш;
- ҳужжатларни расмийлаштириш;
- болаларни мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш.

Шунингдек, IT-мутахассислари ва уларнинг оила аъзолари учун Тошкент шаҳрига кўникиш осон кечишида кўмаклашиш мақсадида ахборот-қўлланма ишлаб чиқилди. Унда барча керакли маълумотларни топиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда 1 апрелдан IТ соҳасида қатор имтиёзлар жорий этилди