
Европанинг машҳур Euronews нашри кўплаб «айти» мутахассисларининг Ўзбекистонга кириб келиши ҳақида репортаж тайёрлаган. Уларнинг орасида рус ва украин мутахассислари ҳам бор.
«Аслини олганда Тошкентда яшаш кутганимиздан ҳам яхши экан. Бу мамлакат бизни худди ўзиникидек қабул қилди. Жуда меҳмондўст халқ экан», деган Тошкентдаги IT Park мутахассиси Анастасия Маркова.
IT Park директори ўринбосари Баҳодир Аюповнинг айтишича, сўнгги воқеалардан кейин Ўзбекистонда давлат даражасида профессоналлар ва IT компанияларни қабул қиладиган махсус дастур ишлаб чиқилган.
«Бу ерга келган юқори ва ўрта малакали мутахассислар сабабли ёш маҳаллий мутахассисларнинг даражасини ошириш учун жуда яхши имконият пайдо бўлди», деган Баҳодир Аюпов. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.