Фото: Pinterest
Табиийки, ҳамма таомлар ҳам иштаҳани очмаслиги мумкин. Бундай пайтларда соус ва зираворлар ёрдамга келади. Кўпчилик аччиқ таомни яхши кўради, айниқса хитой ва корейс ошхоналарини севувчилар. Аммо уларни ҳар куни истеъмол қилиш натижасида организмда қандай ўзариш юз беради? Grazia нашри ушбу саволга жавоб берди.
Метаболизмни тезлаштиради
Аччиқ таом истеъмол қиладиган ҳар бир киши унинг ножўя таъсирлар ҳақида билади: кучли терлаш, кўз ёшланиши, юрак уриши тезлашиши ва нафас қисилиши. Яхши томони шундаки, кўплаб зираворларнинг бир қисми бўлган ва овқатга жуда аччиқ таъм берадиган чили қалампирида капсаицин мавжуд. Ушбу модда метаболизмни тезлаштиради, бу эса вазн йўқотишни осонлаштиради.
Юрак хасталиклари хавфини камайтиради
Доктор Керри Ламнинг сўзларига кўра, аччиқ таом истеъмол қиладиган одамларда юрак-қон томир касалликлари — инсульт ва юрак хуружлари камроқ кузатилиши аниқланган. Гап шундаки, капсаицин организмдаги яллиғланиш жараёнларини секинлаштиришга ёрдам беради ва холестерин даражасини пасайтиради.
Кайфиятни кўтаради
Мутахассисларнинг таъкидлашича, зираворлар мияни кайфиятни кўтарувчи гормон — серотонинни чиқаришга ундайди. Бу стресс ва ташвишдан халос бўлишга ёрдам беради ва кун давомида инсон ўзини яхши ҳис қилади.
Овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин
Аччиқ овқат оғизда ачишиш ҳиссини келтириб чиқаради ва қизилўнгач ва ошқозон-ичак трактининг шиллиқ қаватини безовта қилади. Шу сабабли, ошқозон кислотаси ошқозон-ичак трактига қуйилиб, бу соҳада ноқулайлик ва оғриқни келтириб чиқариши мумкин.
Уйқу сифати ёмонлашади
Мутахассислар кечки овқат учун аччиқ таомлар истеъмол қилишни тавсия этмайди, акс ҳолда туни бўйи уйқусизлик қийнаши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, аччиқ зираворлар тана ҳароратини кўтаради, улар ҳам юрак уришини тезлаштириши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар