19:38 / 27.06.2022
1 714

Қандай маҳсулотларни чой билан биргаликда истеъмол қилмаслик керак?

Қандай маҳсулотларни чой билан биргаликда истеъмол қилмаслик керак?
Фото: «Новий очаг»
Овқатлангандан кейин биринчи ярим соат ичида чой ичмаслик керак. Агар бир неча хил маҳсулотлар истеъмол қилнган бўлса, умуман чой ичмаган маъқул. «Новий очаг» нашри чой ва қандай маҳсулотларнинг комбинацияси соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Кўпчилик овқатдан кейин бир пиёла чой ичишни яхши кўради. Бу тўғри қарор, айниқса овқатдан кейин камида ярим соат ўтган бўлса. Аммо баъзи маҳсулотларни чой билан қабул қилмаслик кераклигини ёдда тутиш лозим.

Чой ичиш фойдали одатдир. Қора ёки кўк бўлсин, у организмни энергия билан таъминлайди, овқат ҳазм қилишни яхшилайди, мия фаолиятини рағбатлантиради. Бундан ташқари, у эркин радикалларнинг хавфли таъсирига қарши туришга ёрдам беради, юрак-қон томир тизимининг фаолиятини яхшилайди, қонда шакар миқдорини соғлом сақлашга ёрдам беради ва ҳатто саратон касаллигининг олдини олишда ҳам фойдалидир.

Темирни ўз ичига олган маҳсулотлар
Қизил гўшт, юрак ёки жигар, брокколи, зайтун ва зайтун мойи, исмалоқ, денгиз маҳсулотлари ва балиқнинг баъзи турлари — буларнинг барчаси темирга бой, яъни уларни ҳеч қачон чой билан, айниқса кўк чой билан бирга истеъмол қилиб бўлмайди. Пенсильвания университети томонидан сичқонлар устида ўтказилган тажриба шуни кўрсатдики, темир молекулалари кўк чой таркибидаги асосий антиоксидант бўлган эпигаллокатехин галлат билан боғланиши мумкин.

Натижада қўзғатувчиларга жавобан оқ қон ҳужайралари томонидан ажралиб чиқадиган яллиғланишга қарши ферментнинг фаоллиги маълум вақт давомида бостирилади. Агар бу фермент анъанавий тарзда ажралиб чиқса, у ҳолда организм ичак ёки ошқозонда яллиғланиш реакцияларига қарши тура олади. Аммо агар темирга бой маҳсулотни бир пиёла кўк чой билан ичиш, унда бир мунча вақт бу жараён секинлашади ёки бутунлай тўхтайди, яъни яллиғланиш касаллигини ривожланиш хавфи ортади.

Ёғли гўшт
Овқатланиш бўйича кўплаб тавсияларда тушликни, бир пиёла чой билан якунлаш тавсия этилади: ичимлик таркибидаги моддалар метаболизмни рағбатлантиради, овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва организмга ёғни яхшироқ эритишга ёрдам беради. Бироқ, кичик бир огоҳлантириш бор: ичимликнинг ҳарорати юқори бўлмаслиги керак. Агар ёғли овқатларни, айниқса гўштни чой билан ичсангиз, унинг ҳарорати инсон танасининг ҳароратидан юқори бўлса, ёғнинг соғлиққа салбий таъсири янада кучаяди.

Спиртли ичимликлар
Биринчидан, спиртли ичимликдан кейин иссиқ чой шиллиқ қаватларга икки марта зарба беради. Спиртли ичимликлар ўз-ўзидан ошқозон-ичак тракти органларининг мембраналарига салбий таъсир қилади ва иссиқ чой қўшимча равишда кекирдак ва қизилўнгачни куйдириб юбориши мумкин. Агар бу мунтазам равишда такрорланса, саратон хавфи сезиларли даражада ошади. Иккинчи сабаб юрак-қон томир тизимига юк ортади. Деярли барча турдаги чойларда кўп бўлган кофеин спиртли ичимликлар билан биргаликда юрак ва қон томирларини ортиқча юклайди, бу эса организм учун зарарли.

Сут
Чойда мавжуд бўлган энг фойдали бирикмалардан бири антиоксидант катехинлар бўлиб, ҳужайраларга зарар етказадиган хавфли эркин радикалларнинг таъсирини нейтраллаши, юрак-қон томир саломатлигини қўллаб-қувватлаши ва иккинчи тоифа диабет хавфини камайтиради.

Афсуски, баъзи тадқиқотлар сут таркибидаги казеин оқсили чой таркибидаги антиоксидантлар билан боғланиб, уларнинг фаолиятини тўхтатиши мумкинлигини тасдиқлайди. Яхши хабар шундаки, чой узоқроқ қайнатилади, ҳатто ичимликка сут қўшилса ҳам, антиоксидантларнинг яхши сўрилишига ёрдам беради.

Чойни тайёрлаш ва ичишдаги яна қандай хатолар уни зарарли маҳсулотга айлантиради?

Оч қоринга чой ичиш

Чой барглари экстракти ошқозон секрециясини бостиради ва меъда ширасининг ишлаб чиқарилишини камайтиради. Оддий қилиб айтганда, оч қоринга ичилган чой иштаҳани бостириши ва нонушта қилишни рад этилши мумкин. Аммо бу соғлиққа қарши энг катта жиноятдир.

Чойни жуда кучли қайнатиш
Чой тайёрлашда уни кам солиш чойнинг таъмига, кўп солиш эса кофеин миқдорининг ошишига олиб келади. Шу сабабли, асаб тизими ҳаддан ташқари қўзғалиши мумкин (энг оғир ҳолатларда тахикардия ва қўлларнинг титроқлари пайдо бўлиши мумкин) ва диуретикларнинг кўплиги сувсизланишга олиб келади. Бундан ташқари, жуда кучли бўлган чойдаги танинларнинг кўплиги ичакнинг ишига салбий таъсир кўрсатиши ва ич қотишини қўзғатиши мумкин.

Чойни жуда иссиқ ичиш
Доимий равишда томоқ, қизилўнгач ва ошқозон шиллиқ қаватини безовта қиладиган жуда иссиқ ичимликларни мунтазам ичиш куйишлар ва чандиқ тўқималарининг шаклланишига олиб келиши мумкин, бу инфекцияларга нисбатан сезгирликни оширади ва шиш пайдо бўлиш эҳтимолига эга. Шунинг учун чой бироз совитиб ичиш тавсия этилади.

Чой билан дори ичиш
Ҳар қандай дори-дармонларни фақат газсиз тоза сув билан ичиш мумкин, акс ҳолда уларнинг таъсири заифлашиши ёки аксинча, кучайиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам чой билан таблетка ва кукунларни қабул қилмаслик керак: бу ичимлик жуда кўп фаол моддаларни ўз ичига олади, уларнинг аксарияти дорилар билан мутлақо мос келмайди. Масалан, чой билан қабул қилинган эуфеллин ёки папаверин юрак фаолиятига ёмон таъсир қилиши мумкин. Чой билан ичилган контрацептивлар ёки седативлар оддийгина ишламаслиги мумкин.

Дамланганига бир сутка бўлган чойни ичиш
Бир кунлик чой нафақат фойдали моддаларининг кўпини йўқотади, соғлиққа жиддий зарар етказадиган патоген микроорганизмлар ҳам унда фаол кўпаяди. Янги чой шифобахш бўлса, бир кунлик чой, афсуски, ҳақиқий заҳардир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қандай маҳсулотларни чой билан биргаликда истеъмол қилмаслик керак?