13:51 / 25.07.2022
1 421

Кунига атиги бир бўлак пишлоқ истеъмол қилиш инсульт хавфини камайтиради

Кунига атиги бир бўлак пишлоқ истеъмол қилиш инсульт хавфини камайтиради
Фото: «Новий очаг»
Ҳар куни кичик бир бўлак пишлоқ истеъмол қилиш инсульт ва юрак касалликлари хавфини сезиларли даражада камайтиради. Ёғ миқдори юқори бўлишига қарамай, бу маҳсулот юрак ва қон томирларининг ҳолатига фойдали таъсир кўрсатади — бу Сучжоу университети (Хитой) тадқиқотчиларининг хулосаси, деб ёзади «Новий очаг».

Улар томонидан олиб борилган мета-тадқиқотда 200 минг нафар инсон соғлиғига рационнинг таъсирини кузатган америкалик ва европалик олимларнинг 15 та изланиш натижалари таҳлил қилинди.

Фото: «Новий очаг»
Хусусан, ҳар куни (тахминан гугурт қутиси катталигида) бир бўлак пишлоқ истеъмол қилган одамларда юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимоли 14 фоизга, инсультга чалиниш эҳтимоли эса 10 фоизга камлиги аниқланди.

Фото: «Новий очаг»
Хитойлик тадқиқотчилар пишлоқнинг соғлом суткалик миқдори тахминан 40 грамм эканини маълум қилди. Уларнинг фикрига кўра, пишлоқ фойдали холестерин миқдорини оширади ва ёмон холестерин даражасини пасайтиради. Бундан ташқари, кальцийга бой бўлган пишлоқ тўйинган ёғларни яхшироқ сингдиришга ёрдам беради ва ширдон кислоталари томирларнинг тиқилиб қолишига йўл қўймайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кунига атиги бир бўлак пишлоқ истеъмол қилиш инсульт хавфини камайтиради