23:30 / 15.08.2022
1 650

Коронавирусдан тузалгандан кейин энг кўп кузатиладиган 5 та асорат

Коронавирусдан тузалгандан кейин энг кўп кузатиладиган 5 та асорат
Фото: Marie Claire
Коронавирус инфекциясидан кейин организм заифлашади — қувватнинг умумий пасайиши, иштаҳа йўқолиши ва уйқу сифати ёмолашиши кузатилади. Marie Claire нашри коронавирусдан кейин қандай қилиб фаол ҳаётга қайтишни маълум қилди.

Уйқусизлик, иштаҳанинг етишмаслиги, иммунитетнинг заифлашиши, тирноқларнинг мўртлиги ва терининг қуриши — коронавирусдан тузалгандан кейин кўплаб беморлар тўлиқ ҳаётга қайтишларига тўсқинлик қиладиган бир қатор ножўя таъсирларга дуч келишларини таъкидлади. Саломатлик ва иммунитетни тиклаш учун кенг қамровли реабилитация, шунингдек, коронавирус инфекциясидан кейин юзага келиши мумкин бўлган асоратларни батафсил ўрганиш керак бўлади.

Уйқусизлик
Аввало уйғониш ва ухлаш режимига риоя қилиш керак. Чунки вирус асаб тизимининг ишига таъсир қилади, кўпинча беморларда уйқусизлик, кечалари ухлаб қолиш билан боғлиқ муаммолар кузатилади ва кун давомида уйқу келади. Бироқ организмни тиклашда муҳим ёрдамчи бўлган мелатонин ва соматротопин гормони фақат тунда ишлаб чиқарилишини билиш керак. Шунинг учун 23:00 дан олдин уйқуга ётиш, ётишдан бир неча соат олдин гаджетлардан фойдаланишни тўхтатиш ва доим бир вақтда уйғонишга ҳаракат қилиш лозим.

Сувсизланиш
Коронавирус инфекцияси кўпинча сувсизланишга олиб келади ва шунинг учун сув мувозанатини сақлаш жуда муҳимдир. Тоза сув саломатликнинг асосий манбаи бўлиб, у токсинларни чиқариб ташлайди ва организмдаги метаболик жараёнларни бошлайди. Кунни бир стакан илиқ сув билан бошлаш керак, шунингдек, овқатланиш оралиғида ҳам сув ичиб юриш тавсия этилади. Сувни кичик қултумларда ичиш лозим, ҳар бир киши ўз суюқлик тезлигига эга ва вазнга қараб, ҳар бир килограмм учун 30-40 мл миқдорда ичилади.

Энергия ва иштаҳанинг йўқолиши
Организм касалликдан қайта тиклангандан кейин рационни тўғри тузиб олиш керак. Оқсил, ёғ ва углеводларнинг асосий манбалари тўпланган таомлардан кунига уч марта тўлиқ ва хилма-хил овқатланиш лозим. Шунингдек, клечаткани ўз ичига олган маҳсулотларга алоҳида эътибор қаратиш жуда муҳим. Чунки бундай маҳсулотлар организмдан зарарли моддаларни тезда чиқариб ташлашга ёрдам беради. Сабзавот ва кўкатлар эса кўпроқ клетчаткага бой.

Соч тўкилиши, тирноқлар мўртлашиши ва тери қуриши
Қуруқ ва заиф сочлар, мўрт тирноқлар ва сувсизланган тери — бу касалликнинг инсон ташқи кўринишида қолдирадиган умумий асоратидир. Рух, темир, фойдали омега-3 ёғ кислоталарига бой маҳсулотлар ёрдамида муаммони ҳал қилиш ва организмдаги мувозанатни тиклаш мумкин. Витамин ва минераллар етишмаслигини ҳам даволаш зарур. Бироқ ўзбошимчалик билан даволаш ишларини олиб бормаслик керак, ҳар қандай воситаларни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Иммунитетнинг заифлашиши
Кучли иммунитет ҳам микробиомага боғлиқ — дори-дармон ва антибиотикларни қабул қилгандан сўнг ичак микрофлораси кўпроқ таъсирланади, бу озуқа моддаларининг сўрилиши ва витаминлар синтези учун жавобгардир. Натижада ушбу жараён иммунитетнинг заифлашишига олиб келади. Мутахассис буюрадиган дори воситалари, шунингдек ферментланган сут маҳсулотлари (кефир, йогурт, юмшоқ тузсиз пишлоқлар) ёрдамида керакли бактерияларни тиклаш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Коронавирусдан тузалгандан кейин энг кўп кузатиладиган 5 та асорат