Қатиқ – ичимликлар ичида энг фойдалиси ҳисобланади. У организмга ижобий таъсир қилиш билан биргаликда, турли хил касалликларни енгишга ҳам ёрдам беради. Қатиқнинг инсон организми учун фойдали хусусиятлари ҳақида қуйида билиб олишингиз мумкин:
1. Организмни озуқа моддалари билан таъминлайди
Қатиқда кўп миқдорда А, C, D, B витаминлари, минерал тузлар, оқсиллар, ёғлар ва кўп органлар фаолиятини нормаллаштирувчи сут кислотасини ҳосил қиладиган замбуруғлар мавжуд.
2. Иммун тизимини мустаҳкамлайди
Қатиқ ўзининг бой таркиби туфайли, организмда пайдо бўладиган турли касалликлар ва инфекцияларга қарши курашувчи иммун ҳужайраларини ишлаб чиқаради.
3. Осон ҳазм бўлади
Таркибидаги сут кислотаси оқсилнинг парчаланишига ёрдам беради, шунинг учун енгил ҳазм бўлади.
4. Аллергия чақирмайди
Сут таркибида кўплаб аллергия қўзғатувчилар бўлиб, улар ачитиш жараёнида йўқолади. Шу сабабли, қатиқ – ёш болалар учун ҳам асосий озуқа ҳисобланади.
5. Суяклар ва тирноқларни мустаҳкамлайди
Қатиқ таркибида кальций моддаси кўп бўлгани учун суяклар ва тирноқларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Кўпроқ, эмизувчи оналарда кальций моддаси етишмаслиги сабабли, уларга ҳам қатиқ ичиш тавсия қилинади. Кексалар учун эса, остеопороз касаллигининг олдини олиш учун энг яхши восита ҳисобланади.
6. Вазнни камайтиради
Бу борада кўпчилик, қатиқ ёрдамида яхши натижаларга эришган. Бундай парҳез қондаги холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради ва организмдаги озуқа балансини ушлаб туради. Парҳез қилувчилар қатиқ ёрдамида оқсиллар, витаминлар ва минераллардан баҳраманд бўлади.
7. Очлик ва ташналикка барҳам беради
Қатиқ нафақат очликни, балки ташналикни ҳам қондиради.
Қатиқ, Фойдали, Саломатлик, Организм “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Доллар мустаҳкамланишининг янги даври бошланмоқда
Такси ҳайдовчилари лицензияси нархи икки баробарга қимматлашди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди