16:13 / 09.05.2023
175

Нафақат чиройли қомат: спорт орқали организмда юз берадиган 5 та ёқимли бонус

Нафақат чиройли қомат: спорт орқали организмда юз берадиган 5 та ёқимли бонус

Фитнес машғулотлари нафақат қоматга, балки бутун организмга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Спорт туфайли метаболик муаммоларни ҳал қилиш, қон томирларни мустаҳкамлаш ва ҳатто паст концентрация даражасини кўтариш мумкин. Спорт одамлар ҳаётини қандай осонлаштиради, деган саволга фитнес мураббийи Максим Сливак батафсил жавоб беради.

Диққатни жамлаш қобилиятини оширади

Жисмоний фаоллик когнитив функцияларни яхшилайди. Бунга эътибор, диққатни жамлаш, хотира ва муаммоларни ҳал этиш, қарор қабул қилиш қобилияти киради. Буларнинг барчаси мия фаолиятининг муҳим жиҳатлари бўлиб, ҳар куни машқ қилиш ўрганиш, ишлаш ва яшаш қобилиятимизга таъсир қилади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, жисмоний фаолият когнитив функцияни яхшилайди. Масалан, жисмоний машқлар билан шуғулланадиган одамлар назорат гуруҳидаги бошқа иштирокчиларга қараганда яхшироқ концентрацияга эга эканлигини ва тезроқ қарор қабул қилишини кўрсатди. Бошқа тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўртача ва кучли жисмоний фаоллик барча ёшдаги одамларда хотира ва когнитив функцияни оширади.

Стресс ва ташвишланиш даражасини пасайтиради

Стресс ва хавотир мия фаолиятига, жумладан, когнитив функцияга салбий таъсир кўрсатади. Жисмоний фаоллик эса стресс ва ташвишланиш даражасини камайтиради, бу эса ўз навбатида мия фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

Бир тажриба шуни кўрсатдики, машқ қилган иштирокчилар машқ қилмаган иштирокчиларга қараганда камроқ ташвишланган ва ўз-ўзини ҳурмат қилиш даражаси юқори бўлган. Бундан ташқари, олимлар мунтазам машқлар стресс даражасини пасайтириши ва кайфиятни яхшилаши мумкинлигини тасдиқлайди.

Уйқуни яхшилашга ёрдам беради

Осуда уйқу оптимал мия фаолияти ва умумий саломатлик учун муҳимдир. Спорт унинг сифатини яхшилайди, бу тадқиқотлар томонидан тасдиқланган: фитнес билан шуғулланган иштирокчиларнинг уйқуси меъёрлашган ва натижада кун давомида назорат гуруҳидаги иштирокчиларга қараганда юқори энергия даражасига эга бўлган.

Қон айланишини яхшилайди

Жисмоний фаоллик қон оқимини оширади, организмдаги қон айланиши сезиларли даражада яхшиланади, шу билан қон томирларнинг эластиклигини таъминлайди, гипертония хавфини камайтиради. Бундан ташқари, спорт билан шуғулланганимизда мияга, организмнинг барча ҳужайраларига кирадиган кислород миқдорини оширамиз. Ва у метаболизмни тезлаштиради ва умумий саломатлик кўрсаткичи юқорилайди.

Нейронларнинг ўсишини рағбатлантиради

Нейронлар — бу ахборотни узатиш ва кирувчи сигналларни қайта ишлаш учун масъул бўлган мия ҳужайралари. Янги нейронларнинг ўсиши мия фаолиятини оширади, бу эса янги маълумотни ўрганиш ва ўзлаштиришни осонлаштиради.

Шу тариқа биргина спорт орқали қанча қўшимча бонуслар олишингизни кўрасиз. Бу нафақат фойда, балки завқ олиш учун ўзингизга ёқадиган ва жадвалингизга мос келадиган жисмоний фаолиятни танлашга ундайди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нафақат чиройли қомат: спорт орқали организмда юз берадиган 5 та ёқимли бонус