Соатлаб интернетда ўтириш, кечаси овқатланиш, асаблар таранглашганда алкогол ичиш одатий ҳолга айланганми? Ундай бўлса, турмуш тарзингизни қайта кўриб чиқиш вақти келди. Бу борада Lifehacker нашри кардиожарроҳ шифокорлар тавсияларини сизга тақдим этади.
Фастфуд ва тезпишар овқатларни мунтазам истеъмол қилиш
Фото: Dzen
Баъзан иш кунининг охирида таом пиширишга ҳолимиз бўлмайди ва фастфуд етказиб бериш хизматидан фойдаланамиз. Бундай ҳолат ойига 1-2 марта такрорланишининг зарари йўқ, бироқ тезпишар таомларни ейиш одатий тусга айланиши юрак фаолияти билан боғлиқ турли касалликлар ривожланишига йўл очади. Чунки фастфуд таркибида транс ёғлар қон-томирлар ичида тромб ҳосил бўлишига сабаб бўлади.
Қон таркибида холестерин миқдори бирданига ошиб кетмайди, илк аломатлар органларда қон айланишининг бузилиши билан намоён бўлади. Бундай ҳолатда юракда оғриқлар, аритмия, хотира пасайиши, умумий ҳолсизлик, юрганда товонда оғриқлар кузатилади.
Юракнинг ишемик касаллиги ва инсульт инсонлар ўлимига сабаб бўладиган дунёда энг кенг тарқалган касалликлар ҳисобланади. Хатарнинг олдини олиш учун таомномадан фастфуд, тезпишар ва шўр таомларни олиб ташлаш, кўпроқ табиий маҳсулотлар, жумладан, балиқ истеъмол қилиш тавсия этилади.
Чекиш (электрон сигареталар ҳам)
Фото: Culture.ru
Никотин моддасининг зарари барчага маълум. Сигарет таркибидаги кимёвий моддалар ўпкани зарарлантириши билан бир қаторда қон-томирларда холестерин ёғлари йиғилишига олиб келади. Бунинг учун доимий чекиш шарт эмас, ҳафтасига бир неча марта электрон сигаретадан фойдаланувчилар ҳам бундай касалликларга чалиниши мумкин.
Иш ва уйдаги стресс безовта қилганида сигарета излаш ўрнига бир финжон қаҳва ичинг. Шунингдек, асабийлашган пайтда жисмоний машқ, пиёда юриш, ёга, массаж кабилар танани тинчлантиришга ёрдам беради.
Ярим тунгача телефондан фойдаланиш
Фото: Herway.net
Ижтимоий тармоқларнинг алгоритми шундай қурилганки, уларнинг интерфейсидан кўзингизни узиш, чалғиш мушкул. Юракка ўз вақтида уйқу керак. Сурункали уйқусизлик гормонлар фаолиятида бузилишларга сабаб бўлади ва қон босимининг кўтарилишига олиб келади. 6 соатдан кам ухлайдиган инсонларда гипертонияга чалиниш хавфи бир неча мартага кўпроқдир.
Ижтимоий тармоқлар созламасида хабарлар овозини ўчириб қўйиш, телефонга вақт чегараси (тимер) ўрнатиш орқали смартфондан фойдаланиш вақтини қисқартириш мумкин.
Спиртли ичимликлар
Фото: I-doktor
Таркибида алкогол мавжуд бўлган барча ичимликлар гипертония, аритмия, кардиомиопатияга олиб келади. Спиртли ичимликларга қарам инсонларнинг инсульт ва юрак етишмовчилиги касалликларига чалиниш эҳтимоли бир неча баравар юқоридир.
Дам олиш кунларида сериаллар марафони уюштириш
Фото: Traveltimes
Бугунги замон инсонларининг кўпгина қисми кам ҳаракатни талаб этадиган касбларда меҳнат қилади. Афсуски, аксарият инсонлар иш кунидан кейин пиёда сайр қилиш ўрнига севимли киноларни соатлаб томоша қилишни афзал кўради. Баъзилар эса дам олиш кунида тонгдан тунгача бирор сериалнинг барча қисмларини кўриб чиқишга одатланганлар. Бундай ҳаёт тарзи организмда қандли диабет, ортиқча вазн, йўғон ичак саратони, остеопороз, депрессия каби касалликлар ривожланишига сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2060 йилгача 400 млрд доллар ажратиши керак бўлади
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди