21:30 / 14.03.2024
332

Аллергик йўтал оддий йўталдан қандай фарқланади?

Аллергик йўтал оддий йўталдан қандай фарқланади?
Фасллар алмашинуви инсон организмига турлича таъсир қилади, айниқса, март ойининг бошларида аллергик касалликлар авж олади. Сизда вужудга келган бурун оқиши ва йўтал каби симптомларнинг сабаби шамоллаш ва ўткир респираторли инфекциялар ёки аллергия туфайли пайдо бўлиши мумкин. Қуйида аллергик йўталнинг шамоллашдан фарқи ҳамда уни қандай бартараф этиш мумкинлиги ҳақида сўз юритилади.

Фото: Shutterstock
Аввало йўтал турини ажратиб оламиз
Аллергик йўтални даволашдан аввал у нима сабабларга кўра вужудга келганини аниқлаш лозим. Аллергия кўпинча организмнинг ҳимоя механизми ишлаганидан дарак беради ва аллерген модда билан бевосита алоқа қилганда пайдо бўлади. Аллерген моддалар ўсимлик, ҳайвонлар, турли ифорлар, кимёвий моддалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, косметика воситалари ва чанг кабилар бўлиши мумкин.

Ўткир респиратор вирусли инфекциялар эса юқумли касаллик ҳисобланиб, қўшимча иситма, бош оғриғи ҳамда ҳолсизликни келтириб чиқаради.

Аллергик йўтал қандай даволанади?

Фото: IStock
- Дастлаб йўтални келтириб чиқарган аллерген моддани бартараф этиш;
- Ҳар куни хоналарда нам тозалаш ишларини бажариш, уйдаги намлик даражасини ошириш;
- Ортиқча гиламлар, пар ёстиқлар ва чанг тўплайдиган турли текстиль маҳсулотларини камайтириш;
- Китобларни ёпиқ жавонларда сақлаш ҳамда вақти-вақти билан чангютгич билан тозалаш;
- Уйдаги ўсимлик ва уй ҳайвонлари аллергия бермаганига амин бўлиш;
- Вақтинчалик декоратив косметикадан фойдаланишни тўхтатиш ва ўткир ҳидли кимёвий воситаларни чеклаш лозим.

Юқоридаги маслаҳатлар аллергияси қўзғаган беморнинг аҳволини енгиллаштиришга хизмат қилади.

Аллергик йўтални дори воситалари билан даволашда шифокор маслаҳатисиз турли сорбентлар, антигистамин препаратларни ичиш ва болаларга бериш тавсия этилмайди. Уй шароитида фақат NаCl эритмаси ёки тузли сув билан бурун бўшлиғини намлаш ва ингаляция қилиш мумкин. Вазият оғир тус олганда албатта шифокор аллергологга мурожаат қилиш талаб этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Аллергик йўтал оддий йўталдан қандай фарқланади?