Бош оғриғи инсон ҳаёти давомида дуч келадиган оғриқлар орасида энг кўп такрорланадиган эпизодик ҳолатдир. Агар сизда тез-тез бош оғриса, шифокорга мурожаат қилиш лозим, чунки оғриқ турли йўналишдаги касаллик симптоми бўлиб, сурункали ва баъзан хавфли касалликларнинг аломати бўлиши мумкин.
Фото: IStock
Бош оғриғи сабаблари:
- доимий стресс, тушкунлик ҳолати, руҳий ва жисмоний зўриқиш;
- уйқуга тўймаслик, чарчоқ;
- гормонал бузилишлар. Масалан, ҳомиладорлик ёки менопауза пайтида организмда катта ўзгаришлар содир бўлганда бош оғриғи кузатилади;
- кўзлар зўриқиши. Бунга смартфон ва компьютерда узоқ вақт ўтказиш, 3D фильмлар кўриш, нотўғри кўзойнак тақиш киради;
- узоқ вақт давомида дори қабул қилиш. Бундай ҳолат даволаш курси тугагач икки ҳафта мобайнида давом этиши мумкин;
- бош жароҳати, лат ейиши. Шикастланиш турига қараб оғриқ 2 кундан 8 ҳафтагача давом этиши мумкин;
- ортиқча вазн;
- мигрен. Бу бош ва орқа миянинг яллиғланиши бўлиб, касаллик кўнгил айниши ва бош айланиши, иситма билан бирга кечади;
- глаукома. Кўз нерв толаларининг шикастланиши. Касаллик 40 ёшдан ошган инсонларда кўп учрайди;
- бош мия саратони.
Агар оғриқ пешона ва кўз атрофида бўлса, бу гайморит ёки фронтит касалликларидан дарак бериши мумкин.
Бош оғриғида нима қилиш ва қайси шифокорга мурожаат қилиш керак?
Фото: Shutterstock
Аксарият инсонлар боши оғриганда оғриқ қолдирувчи таблеткалар ичади. Оғриқни қолдириш учун табиий усул ва халқ табобатидан фойдаланиш мумкин. Масалан, пешона қисмига янги узилган карам барги қўйиш, мойчечакли чой ичиш, чаккани лимон ёки лавандали эфир мойи билан уқалаш ёрдам беради.
Оғриқ қолдирувчи дори воситаларидан ҳаддан ортиқ фойдаланиш соғлиққа жиддий хавф солиши мумкин. Оғриқлар тез-тез такрорланса ва кучайиб борса, шифохонага бориш, тиббий текширувдан ўтиш зарур. Шифокор терапевт ёки невролог оғриқ илдизини аниқлашга кўмак беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”