09:09 / 26.03.2024
417

Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!

Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Қаҳва истеъмол қилиш ичак саратони ривожланишини пасайтириши мумкин. Лондон Империя коллежи олимлари International Journal of Cancer нашрида эълон қилган мақолада шу ҳақда гап боради.

Мутахассислар биринчи, иккинчи ва учинчи босқичдаги колоректал саратон (йўғон ва тўғри ичак саратони)га чалинган 1719 нафар беморнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Улар кунига икки финжондан тўрт финжонгача қаҳва ичувчиларда касалликнинг ривожланиш эҳтимоли сезиларли камайишини қайд этишди.

Шунинг баробарида, кунига тўрт финжон ва ундан кўп қаҳва истеъмол қилувчиларда колоректал саратон қайталаниши хавфи 32 фоизга камайиши айтилмоқда. Кунига тўрт финжон қаҳва истеъмол қилувчилар орасида саратоннинг бу туридан ўлим хавфи энг кам кузатилгани диққатга сазовор.

Қувонарли натижаларга қарамасдан, мутахассислар қўшимча тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини, қаҳвани ичишни меъёридан ошириб юбормасликни сўрашяпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!