15:08 / 26.03.2024
218

Тўсатдан бош айланиши ва кўнгил айниши нимадан дарак беради?

Тўсатдан бош айланиши ва кўнгил айниши нимадан дарак беради?
Бош айланиши чарчоқ ва беҳузурликнинг тўсатдан пайдо бўлувчи аломати бўлиб, бундай ҳолатда инсон мувозанатни йўқотади, теварак атроф тебранаётгандек туюлади. Баъзи инсонларда бу касаллик кўнгил айниши ва қайт қилиш билан бирга кечади.

Ушбу симптомлар 80 дан ортиқ турдаги касалликларда учрайди, жумладан: вестибуляр аппарат, юрак-қон томир тизими, бош мияда қон айланишининг бузилиши, умуртқа поғонаси тўқималарининг шикастланиши, камқонлик ва бошқалар билан боғлиқдир. Касалликларнинг маълум қисми саломатлик учун жиддий хавф солмайди, аммо улар орасида оғир турдаги касалликлар ҳам мавжуд.

Фото: IStock
Кескин бош айланиши ва кўнгил айнишнинг кенг тарқалган сабаблари:
  • Бўйин остеохондрози — касаллик бош айланиши, кескин ҳаракат ёки тана ҳолатини ўзгартиргандан сўнг қайт қилиш каби симптомлар билан кечади;
  • Лабиринтит — қулоқ ички қаватининг яллиғланиши. Касаллик бош айланиши, кўнгил айниши билан бирга эшитиш қобилиятининг пасайиши ва қулоқдан йиринг оқиши билан тавсифланади;
  • Кохлеовестибуляр синдром — вестибуло-кохлеар нервнинг вестибуляр қисми яллиғланиши. Бунда ҳам тўсатдан ҳаракатлар қилганда бош айланиши пайдо бўлади. Касаллик 30 ёшдан ошган аёл ва эркакларда бирдек учраши мумкин. Унинг бошқа номи — вестибуляр неврит;
  • Қулоқ ички қисмининг яллиғланиши — Меньер касаллиги. Бунда эндолимфа суюқлиги кўпайиб, ички қулоқ босими ошади, бош айланади, қусиш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ва қулоқларда шовқин каби белгилар намоён бўлади;
  • Бош мия шикастланиши;
  • Инсульт. Бу жиддий касалликда мувозанатни йўқотиш билан бирга кўриш ва нутқ билан муаммолар юзага келади, доимий заифлик ва қусиш безовта қилади;
  • Базиляр мигрен. Мазкур сурункали неврологик касаллик саналади (аёлларда кучли бош айланишининг сабаби);
  • Дориларнинг ножўя таъсири — дозани ошириб юбориш ёки организмнинг индивидуал қабул қила олмаслик сабабларига кўра доридан сўнг кўнгил айниши;
  • Холестерин даражасининг ошиши, атеросклероз, қон босими тушиши;
  • Ҳайз, менопауза ва ҳомиладорлик даври;
  • Стресс, уйқусизлик, доимий ташвишда бўлиш, нотўғри овқатланиш кабилар.


Фото: Shutterstock
Кўнгил айниши ва бош айланишини бартараф этиш усуллари:
  • кўнгил беҳузур бўлган пайт горизонтал ҳолатда бўлиш, оз-оздан минерал сув ичиш, овқатланмаслик тавсия этилади;
  • агар кўнгил айниши стресс туфайли юзага келган бўлса, унда бемор ўтириб, дам олиши, кўзни юмиб ва камида 2-3 дақиқа бурундан чуқур нафас олиши, диққатни нафас олишга қаратиши керак;
  • кўнгил айнишдан ташқари, бош айланиши кузатилса, ўтириш ёки ётиш керак. Кескин ҳаракатланмаслик муҳим;
  • бемор хонасига тоза ҳаво киришини таъминлаш: деразани очиш, вентиляторни ёқиш орқали хонани шамоллатиш ёрдам беради;
  • агар ҳар сафар овқатдан кейин кўнгил айниши кузатилса ва бу бир неча кун давом этса, касалликни аниқлаш ва даволанишни бошлаш учун албатта шифокорга мурожаат қилиш зарур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тўсатдан бош айланиши ва кўнгил айниши нимадан дарак беради?