08:57 / 27.03.2024
176

Организм учун энг муҳим элемент — магнийга бой маҳсулотлар

Организм учун энг муҳим элемент — магнийга бой маҳсулотлар
Фото: Shutterstock
Магний микроэлементи соғлиқ учун шунчалик муҳимки, у организмдаги деярли барча жараёнларга — асаб импулсларининг узатилиши, қоннинг суюқлик даражаси, юрак ва қон-томир тизими, фойдали моддаларнинг организм томонидан сингдирилиши ва яхши кайфиятга жавоб беради.

Тиббиётда магнийга стресс, чарчоқ, тушкунлик ва депрессия билан курашадиган энг самарали элемент сифатида қаралади. Нормада инсон танасида 25 грамм магний моддаси мавжуд. Ушбу енгил металл 360 га яқин моддалар алмашинувида иштирок этадиган ҳаёт учун энг зарур микроэлемент саналади. Унинг фойдали томонлари:

Суякларни мустаҳкамлайди

Агар организмда магний етишмаса, суяк тўқималарининг асоси саналган калсий организмда сўрилмайди ва натижада остеопороз — бўғимларда калсий йиғилиб қолиши касаллиги ривожланади.

Диабетга чалинишдан сақлайди

Магний қондаги глюкоза миқдорининг меъёрда бўлишига жавоб беради ва метаболизм жараёни тезроқ ишлашига кўмак беради.

Юрак ва қон-томирлар учун муҳим

Шифокорлар тавсиясига кўра, магний препаратларини қабул қилиш ва унинг қондаги миқдорини тартибга солиш инсультга чалиниш хавфини бир неча мартага камайтиради, чунки магний юракнинг нормал фаолияти учун муҳим модда саналади.

Тери саломатлиги ва гўзаллиги манбаи

Инсон улғайгани сари организмда коллаген синтези секинлашиб боради, магний етишмаганда эса бу жараён бир неча марта тезроқ амалга ошади. Терига барвақт ажин тушиши ва унинг эластиклиги йўқолиши ҳам магний билан боғлиқ.

Шунингдек, ушбу модда уйқусизлик, бош оғриғи, асабийликни бартараф этади, климакс даври енгилроқ кечишига ёрдам беради ва иммунитетни оширади.

Магнийга бой озиқ-овқатлар

Фото: Shutterstock
Катталар истеъмол қилиши тавсия этилган бир суткалик магний миқдори — 500 мг. Бунинг учун магнийга бой қуйидаги маҳсулотларни таомномага киритиш тавсия этилади. 100 грамм маҳсулотдаги магний миқдори миллиграммда (мг):
  • Буғдой кепаги – 560;
  • Какао кукуни – 440;
  • Грек ва кедр ёнғоғи, кешю, қовоқ, кунгабоқар ва канакунжут уруғлари – 270 гача;
  • Дуккаклилар, гречка – 250 гача;
  • Янги ундирилган буғдой донлари — 250;
  • Қора шоколад – 200;
  • Сули ёрмаси, арпа донлари ва тозаланмаган гуруч – 100;
  • Сут маҳсулотлари – 100 гача;
  • Магний тузлари қўшилган минерал сув – 950 гача.

Бундан ташқари, магний моддаси янги узилган яшил ва оловранг мева ва сабзавотлар таркибида кўп учрайди. Магний организмда яхши сўрилиши учун калсий ҳам қабул қилиш лозим. Қўшимча препаратларни шифокор тавсиясига кўра ичиш керак, витамин ва минералларнинг меъёрдан ошиб кетиши мумкин эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Организм учун энг муҳим элемент — магнийга бой маҳсулотлар