Ойдиной Раҳимова
Фото: ‘‘Дарё’’
Эндокринолог шифокор Ойдиной Раҳимова қандли диабет касаллиги билан оғриган беморларга рўза тутиш мумкин ёки қай ҳолларда тавсия этилмаслиги ҳақида тушунтириш берди.
Қандли диабети бор беморлар 2 турга бўлинади:
- инсулинга муҳтож;
- инсулинга муҳтож бўлмаган.
— Инсулинга муҳтож бўлган беморларга рўза тутишни тавсия этмаймиз. Чунки, улар кунига 4-5 маҳал инсулин қабул қилиб туришлари керак. Қолаверса, ташқаридан инсулин қабул қиладиган беморлар ҳам бор. Уларни айримлари кунига 4-5 маҳал, айримлари эса 1 маҳал қабул қилишлари лозим. Бу қабул қилинадиган инсулиннинг таъсир соатига боғлиқ.
Инсулиннинг ҳам турига қараб 12 соатлик, 24 соатлик ва қисқа муддатли турлари мавжуд. Қисқа муддатли инсулинни қабул қиладиган беморлар рўза тута олмайди. Узоқ муддатли таъсирга эга инсулин қабул қиладиган беморлар рўза тутса бўлади. Агарда қандли диабетдан ташқари касалликка чалинмаган ва қондаги қанд миқдори 6,5-7,5 атрофида бўладиган бўлса рўза тутиш мумкин.
Инсулин қабул қилмайдиган беморларимиз, асосан таблетка ичиш орқали қондаги қандни коррексия қилади. Бундай беморларимиз қўшимча касалликлар билан курашмаётган бўлса, буйрак, юрак етишмовчилиги билан курашмаётган бўлса, биз уларга рўза тутишни тавсия қиламиз.
Унутманг
Қандли диабетга чалинган беморлар рўза тутган вақтида юзага келиши мумкин бўлган 3 хавф мавжуд. Булар:
- қондаги қанд миқдорининг ошиб кетиши – гипергликемия;
- қондаги қанд миқдорининг тушиб кетиши – гипогликемия;
- организмнинг сувсизланиш ҳолати.
— Юқорида саналган 3 ҳолатда ҳам беморларга рўза тутишни тавсия қилмаймиз. Бу хавфлар рўза тутган вақтда бор йўқлигини аниқлаш учун, бизда махсус шкала мавжуд. Бу шкалада ҳаммаси баллар билан кўрсатилган. Ушбу шкалада 0 дан 3 гача балл тўплаган беморлар қандли диабетга чалинган бўлса ҳам рўза тутишлари мумкин.
3,5 баллдан 6 баллгача тўплаган беморларда ўртача хавф кузатилади. 6 баллдан юқори балл тўплаган беморларга рўза тутишни тавсия қилмаймиз. Шунинг учун улар мутахассис билан маслаҳатлашган ҳолда ва уларнинг назоратида рўза тутишлари мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди