09:53 / 02.04.2024
192

Шифокор томоқ касалликларини даволаш бўйича тавсиялар берди

Шифокор томоқ касалликларини даволаш бўйича тавсиялар берди
Шифокорга мурожаат қилишнинг иложи бўлмаган вазиятларда томоқ оғриғи безовта қилса, қандай йўл тутиш керак? Қачон уй шароитида даволанса бўлади, қачон эса шифокор кўригидан ўтиш шарт? Хавфсиз халқ табобати усуллари борми? Шу ва яна кўплаб саволларга отоларинголог Александр Гуров жавоб беради.

Фото: Alamy
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунё аҳолисининг 44 фоизи юқори нафас йўллари инфекциясини юқтириб олади, ҳар тўртинчи инсонда касаллик такрор кечади. Бунинг натижасида битта мавсумда ўртача 300-600 та бемор томоқдаги оғриқ билан шифокорга мурожаат қилади.

Томоқ оғриғи юзага келиши ва инфекция ривожланишига 512 тага яқин омиллар мавжуд. Бунга турли бактериялар, вируслар, аллергенлар, стресс, томоқ шикастланиши, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва чекиш кабилар сабаб бўлади.

Томоқ оғриғини уй шароитида мустақил даволаш мумкинми?

Бунда қуйидаги аломатларга эътибор қаратиш лозим:
  • Агар тана ҳарорати 38 даражадан юқори бўлса;
  • Томоқда кучли оғриқ пайдо бўлса ва кундалик ҳаётда жуда халақит берса;
  • Заифлик, чарчоқ, ҳолсизлик кучайиб борса;
  • Томоқдаги бодом безларида, орқа ва ён деворида оқ доғлар ёки йиринг пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Томоқ оғриғини юмшатишнинг самарали усуллари

Фото: Shutterstock
  • Томоқни турли антисептиклар билан чайиш. Масалан, ромашка, туз, сода, шалфей кабилар томоқ шиллиқ қаватига зиён етказмайдиган табиий маҳсулотлардир;
  • Кўпроқ суюқлик ичиш. Илиқ сувдан ташқари асал ва сариёғли сут, асалли кўк чой истеъмоли томоқдаги ўткир оғриқни юмшатади. Ичимлик қайноқ бўлмаслиги муҳим;
  • Оёқни иссиқ ванна қилиш ёки душ қабул қилиш. Парни ҳидлаш ва иссиқ сув ўпкадаги биологик фаол нуқталарга таъсир кўрсатади ва вегетатив нерв системасидан реакцияларни рағбатлантиради, натижада ички органлар янада яхшироқ ишлай бошлайди. Иссиқ ванна 5 дақиқадан ошмаслиги ва ҳарорат кўтарилган пайтда бажарилмаслиги лозим;
  • Томоқ оғриғини бартараф қилувчи шимиш учун мўлжалланган таблетка ёки спрейлар. Албатта, тиббий билимсиз айнан қайси турдаги дори воситасини харид қилиш мушкул. Бунда ЎРВИга қарши препаратлар таркибидаги бензидамин моддаси мавжудлигига эътибор беринг. У томоқ оғриғини бартараф этишга ва яллиғланиш жараёнини секинлаштиришга ёрдам беради.

Стресс томоқ оғриғини келтириб чиқариши мумкинми?

Ҳа, чунки стресс танадаги кўплаб патологик ҳолатларнинг фаол қўзғатувчиси ҳисобланади.

Совуқ сув ёки таом томоқ оғриғига сабаб бўлиши мумкинми?

Йўқ, чунки томоқ шиллиқ қавати табиий равишда иссиқ ва совуқ овқатларни қабул қилишга мослашган. Аммо жазирама ёз даврида муздек сув ҳақиқатда томоқ оғриғини келтириб чиқаради. Айниқса, сурункали тонзиллитдан азият чекадиганлар ёз кунлари совуқ сув ичмасликлари лозим.

Совуқ ҳавода спорт билан шуғулланиш орқали томоқ оғриши мумкинми?

Аксинча, тоза ва нам ҳавода спорт билан шуғулланиш организм янада кўпроқ кислород билан тўйинишига олиб келади. Шунингдек, югуриш машқларида тўғри нафас олиш орқали томоққа зиён етказмаслик мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шифокор томоқ касалликларини даволаш бўйича тавсиялар берди