Селдерей энг фойдали кўкатлардан бири ҳисобланади. Уни шарбат шаклида ичиш танага ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кўрсатади. Селдерей гўзаллик, ёшлик ва саломатлик эликсири деб ҳам аталади. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Қуйида машҳур кўкатнинг ижобий ва салбий таъсирлари ҳақида батафсил кўриб чиқамиз.
Фото: Imghub
Селдерейнинг инсон саломатлигига ижобий таъсири илмий жиҳатдан тасдиқланган. Hygienic Engineering and Design журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, селдерей инсон саломатлигини яхшилашда ўрни катта, мазкур кўкат айниқса жигар фаолиятини сезиларли даражада яхшилайди. Тадқиқот ишларида иштирок этган инсонларнинг кўпчилигида билирубин даражасининг пасайиши, қондаги жигар ферментлари камайиши каби ҳолатлар кузатилди.
Селдерей шарбатининг фойдали хусусиятлари
Селдерей таркибида А, К ва C витаминлари, калций, магний ва калий каби фойдали минераллар мавжуд. Улар танани муҳим озиқ моддалар билан таъминлайди.
Кўкат таркибидаги витамин C иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради, вируслар ва инфекцияларга қарши курашда фаол иштирок этади.
Селдерей шарбати иссиқ кунларда организмни сув билан тўйинтиришда ва гидратланишда ёрдам беради.
Селдерей таркибидаги антиоксидантлар яллиғланишни камайтиришга ва терининг умумий ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. Шуниси муҳимки, селдерейни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш акс таъсир кўрсатиши мумкин.
Селдерей терининг қуёш нурига сезгирлигини ошириб юбориши мумкин.
Қон босимини тартибга солиш ҳамда гипертонияда селдерей шарбати фойда беради.
Селдерей шарбатининг хавфли хусусиятлари
Фото: Econet
Селдерей таркибидаги натрий организм юрак фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Мазкур кўкат жиддий аллергик реакциялар — қичишиш, тери тошмалари, шишларни келтириб чиқариши мумкин.
Селдерейни меъёрдан ошиқ истеъмол қилиш диареяни келтириб чиқариш эҳтимоли юқори.
Турли дори-дармонлар қабул қилишда селдерей истеъмолини чеклаш лозим.
Ҳомиладорликнинг илк уч ойида селдерей шарбатини ичиш мумкин эмас, чунки у бачадон мушакларига қон қуйилиши ва уни қисқаришига олиб келиши мумкин.
Умумий хулоса қилганда селдерей фойдали витамин ва минералларга бой кўкатдир, фақат уни меъёрда истеъмол қилиш ҳамда соф селдерей шарбатини ичишда мутахассис билан маслаҳатлашиш талаб этилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”