19:35 / 11.05.2024
258

Ўт пуфагида тош борлигини англатувчи симптомлар

Ўт пуфагида тош борлигини англатувчи симптомлар
Ўт пуфагидаги тошлар деганда ўт пуфагининг ўзида ёки унинг йўлларида тўпланган овқат ҳазм қилиш суюқлигининг қуюқлашиши ва кейинчалик қаттиқлашишига айтилади. Mayo Clinic шифохонасининг бош жарроҳи, доктор Ирвинг Хорхе тошларнинг пайдо бўлишидан дарак берадиган асосий аломатларни санаб ўтди.

Фото: Flectone
Касаллик аввало бўйин, икки елка ўртаси, жигар соҳасида оғриқлар билан намоён бўлади. Қорин бўшлиғида ҳам кучли санчиқлар кузатилади. Ўт пуфагида юзага келган оғриқларга кўпинча ёғли таомлар сабаб бўлади. беморнинг кўнгли айниши, қусиши, оғзида аччиқ таъм сезиши, териси бир оз сариқ тусга кириши ҳамда тана ҳарорати кўтарилиши мумкин.

Шифокорнинг фикрига кўра, ўт пуфагида қуйқалар йиғилиши ва кейинчалик улар тошларга айланишига нотўғри овқатланиш тартиби сабабчидир. Кўпроқ ўсимлик толасидан ташкил топган диета ва паст холестеринли овқатланиш тартиби тошларнинг пайдо бўлиш хавфини камайтиради.

Фото: Getty Images
Афсуски, ўт пуфагидаги тошларни эритиб бўлмайди ва уларни олиб ташлаш учун жарроҳлик амалиётини бажариш талаб этилади.

Ўт пуфагисиз инсонлар кўп йиллар давомида яшай олиши мумкин. Касалликка чалиниш хавфи юқори бўлганлар сафига ирсий мойиллиги бўлган одамлар, аёллар, қариялар ҳамда камҳаракат ҳаёт тарзини олиб борувчилар киради. Шунинг учун балансли овқатланиш, қорин бўшлиғи билан боғлиқ касалликларни ўз вақтида даволаш ҳамда тана вазнини нормада сақлаш ўт пуфаги касалликлари профилактикасида муҳимдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ўт пуфагида тош борлигини англатувчи симптомлар