77
Тадқиқот: дастурхон устида таомга мунтазам туз қўшиб ейиш ошқозон саратони хавфини кучайтиради
Фото: eSP.md
Овқатланиш пайтида таомга мунтазам туз қўшиб ейиш ва ошқозон саратони ўртасида сезиларли боғлиқлик бор — Ғарб мамлакатларида яшовчиларнинг маълумотларини ўрганган Вена тиббиёт университети (MedUni Vienna) олимлари шундай хулосага келишди.
Илгари шундай ҳолат асосан осиёликларда кузатилган. UK Biobankнинг 470 минг нафардан зиёд иштирокчиси маълумотларини таҳлил қилиш тузни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш барча учун хавфли эканини тасдиқламоқда.
Тадқиқот ошқозон саратони ривожланиши хавфи овқатга туз қўшиб истеъмол қилувчиларда бошқаларга нисбатан 41 фоиз юқорилигини кўрсатди. Ҳатто қатнашчиларнинг ёши, ижтимоий-иқтисодий мақоми ва бошқа касалликлари ҳисобга олинганда ҳам юқоридаги хулоса ўзгармади: тузни кўп истеъмол қилиш — хавфли!
Тўғри, тадқиқот айрим нуқсонлардан холи эмас. Тадқиқот қатнашчилар сони жуда кўп бўлгани билан, ошқозон саратонига чалинганлар сони потенциал омиллар (ёш, этник келиб чиқиш ёки ошқозон саратонига олиб келувчи яна бир маълум омил — H. Pylori инфекцияси кабилар)ни аниқлаш даражасида етарли бўлмади. Қолаверса, қатнашчиларнинг барчасининг ҳам парҳез маълумотлари, жумладан, тузни қанча ишлатиши ҳақида батафсил маълумот топилмади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”