17:58 / 14.05.2024
126

Нима учун кўнгил айниб, бош айланади?

Нима учун кўнгил айниб, бош айланади?
Фото: iStock
Бош оғриши баъзан кўнгил айниши ҳамда қусиш билан бирга келади. Ушбу симптомлар яширин касалликнинг аломати бўлиши мумкин, уни аниқлаш учун шифокор ёрдами керак.

Кўнгил айниши, бош оғриғи каби аломатлар нимани англатади? Улардан уй шароитида қандай халос бўлиш мумкин?

Кўнгил айниши ёки қусиш билан бирга келадиган бош оғриғига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
- умуртқа поғонаси ва бош суягининг шикастланиши;
- бўйин остеохондрози;
- бош миядаги ички босим;
- миядаги ўсимталар;
- бурун бўшлиғида юзага келган инфекциялари (фронтит, гайморит);
- мия тўқималарнинг яллиғланиши (менингит, энсефалит);
- аллергия, ЎРВИ, кўриш билан боғлиқ муаммолар;
- гормонал бузилишлар;
- инсульт;
- юракнинг ишемик касаллиги;
- елка мушакларига ортиқча оғирлик тушиши;
- мигрен.

Ушбу рўйхат тўлиқ эмас. Аниқ ташхисни умумий текшириш натижалари асосида малакали шифокор қўяди.

Бош оғриғи ва кўнгил айнишини уй шароитида қандай енгиллаштириш мумкин?

Тузли сув

Фото: iStock
Эритма нафақат бошдаги оғриқни енгиллаштиради, балки қон босимини ҳам пасайтиради. Докани 8 та қатлам қилиб тайёрланг. 250 мл сувни 60-70 даража ҳароратга келтиринг. Унда 2 ош қошиқни туз солинг. Эритмани дока билан пешона, қулоқ ва чакка соҳаларига суртинг, сўнг боғлаб қўйинг. Бунда пешона, қулоқ ва бошнинг орқа қисми дока билан қопланган бўлиши керак. Устидан пахтали сочиқ билан ўраб қўйинг.

Лимон
Қаттиқ кўнгил айниганда бир бўлак лимонни еб олиш мумкин.

Қон босимингизни ўлчанг
Агар у пасайган ёки ошган бўлса, шифокор буюрган, аввал қабул қилиб юрган дорини ичиб олинг.

Массаж
Бўйиннинг ёқа қисмини уқалаш ҳам оғриқда ёрдам беради. Агар бош оғриғи билан кўнгил айниши елка ва бўйин мушакларнинг зўриқишидан келиб чиққан бўлса, массаж албатта таъсир қилади.

Ҳеч қандай ҳолатда ўзингизга мустақил равишда ташхис қўйиш ва даволашга уринманг. Оғир ҳолатларда албатта шифокор ёки тез ёрдамга мурожаат қилинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нима учун кўнгил айниб, бош айланади?