14:28 / 17.05.2024
165

Метаболизмни тезлаштиришга ёрдам берадиган 8 та маҳсулот

Метаболизмни тезлаштиришга ёрдам берадиган 8 та маҳсулот
Метаболизм — бу моддалар алмашинуви бўлиб, ҳужайраларда содир бўладиган ферментатив реакциялар йиғиндиси саналади. Метаболизмда органик ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган моддалар ва энергия ҳосил бўлади. Шунинг учун инсон организми доимий равишда энергия ва ҳаётийликни қўллаб-қувватлайдиган озуқа моддаларига муҳтож. Метаболизм фаол бўлмаганда, нима қилиш керак? Албатта, ушбу муаммонинг ечими уни тезлаштиришга ёрдам берадиган маҳсулотларни истеъмол қилиш ва спорт билан шуғулланишдир.

Резавор мевалар

Фото: Shutterstock
Резаворлар нафақат мазали, балки фойдали ўсимликлар ҳамдир. Улар антиоксидант ва ўсимлик толаларига бой. Резавор мевалар ёшариш ва овқат ҳазм қилиш тизими учун жавобгардир. Уларнинг афзаллиги шундаки, резаворлардан кўплаб мазали ширинлик ва ичимликлар тайёрланиши мумкин.

Авокадо

Фото: Shutterstock
Авокадо кўпчилик ўйлаганидек, сабзавот эмас, балки биологлар нуқтаи назаридан мева ҳисобланади. Авокадо инсон учун муҳим бўлган тўққизта аминокислоталарни ўз ичига олади. Етилиб пишган авокадони топиш қийин, шунинг учун сотиб олгач, мевани хона ҳароратида пишишга қўйиш керак. Бир ҳафта давомида у пишиб, юмшоқ ва ниҳоятда мазали бўлади.

Лосось балиғи

Фото: Shutterstock
Лосось нафақат метаболизмни, балки тери ҳолатини ҳам яхшилайди. Бундан ташқари, у омега-3 ёғ кислоталарини ўз ичига олади, улар юракни ёш ва соғлом сақлашга ёрдам беради.

Исмалоқ

Фото: Shutterstock
Исмалоқ таркибида B гуруҳ витаминлари кўп бўлиб, улар нафақат метаболизмни, балки мушаклар фаолиятини ҳам оширади ва ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради. Унинг таркибидаги табиий ўсимлик толалари овқат ҳазм қилишда фаол иштирок этади.

Мол гўшти

Фото: Shutterstock
Юқори оқсилли маҳсулотларни истеъмол қилиш, масалан стейк таоми метаболизмни кучайтиришнинг энг яхши усулларидан биридир. Лекин иссиқда бундай маҳсулотлар билан эҳтиёт бўлиш лозим. Улар метаболизмни тезлаштириши билан организмни қизитиб юбориши мумкин.

Қалампир

Фото: Shutterstock
Қалампирнинг фойдали функцияларини ҳамма билади. У нафақат метаболизмни кучайтиради, балки иштаҳани ҳам бўғади, иссиқда салқинлашга ёрдам беради. Аммо бу маҳсулот билан эҳтиёт бўлиш керак, у осонгина гастритга сабаб бўлиши мумкин.

Сарсабил

Фото: Shutterstock
Ушбу маҳсулот сабзавот ва манзарали экин бўлиб, Ўзбекистон табиатида унинг икки тури учрайди. Сарсабил рекорд миқдордаги фолий кислотасини ўз ичига олади ва бундан ташқари, ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилайди, антиоксидант хусусиятларга эга ва ҳатто асаб тизимига таъсир қилади. Ушбу ўсимлик моддалар алмашинувини кучайтириб, депрессив ҳолатларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.

Тухум

Фото: Shutterstock
Ғарб мутахассислари ортиқча вазнли аёллар ўртасида тадқиқот ўтказди. Қизлар икки ой давомида нонуштада иккита қайнатилган тухум истеъмол қилди. Тадқиқотлар натижасида иштирокчиларнинг 83 фоизи қорин соҳасидаги ёғларни йўқотди.

Дарвоқе, метаболизмда нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари, балки кун давомида ичилган суюқлик миқдори ҳам муҳим аҳамиятга эга. Соғлом инсон кун давомида тахминан икки литр суюқлик ичиши керак. Шунингдек, организмда мушаклар қанча кўп бўлса, метаболизм шунчалик тезлашади. Ширинликлардан воз кечиш ва етарлича ухлашни унутмаслик лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Метаболизмни тезлаштиришга ёрдам берадиган 8 та маҳсулот