20:45 / 20.05.2024
206

Холестерин миқдорини туширувчи энг яхши егулик қайси эканлигини биласизми?

Холестерин миқдорини туширувчи энг яхши егулик қайси эканлигини биласизми?
Болалигимиздан катталар бизга фойда бўлсин деб турли ёрмалардан бўтқалар пишириб беришган. Вояга етгач, донли нонуштани хуш кўрмай қолдингизми? Ундай бўлса мазкур мақола ёрма ва дон маҳсулотларига бўлган муносабатингизни қайта кўриб чиқишингизга туртки бўлади. Чунки дон маҳсулотларида кўплаб витаминлар ва муҳим микроэлементлар мавжуд.

Фото: Тhе Voicemag
Донлар нафақат парҳез тутиш ва вазннинг меъёрда бўлишига ёрдам беради, балки кўплаб дори-дармонларнинг ўрнини босади. Масалан, эрталабки нонушта учун ҳар куни ярим коса гречка истеъмол қилсангиз, қондаги холестерин миқдорини камайтирасиз ва шу тариқа келажакда хавф солиши мумкин бўлган юрак ва қон-томир касалликларининг олдини оласиз.

Организм мотори ҳисобланган юрак ва қон томирлар фаолиятининг турғун бўлишида гликемик индекси паст бўлган донлар муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг орасида энг кўп фойдали ёрма бу гречкадир.

Гречка таркибида А (бета-каротин шаклида), E (токоферол), B гуруҳи (тиамин, рибофлавин, ниасин, пиридоксин, фолий кислотаси) витаминлари ва 18 тадан ортиқ аминокислоталар мавжуд. Гречкада калий, магний, фосфор, калций, рух, селен ва бошқа кўплаб муҳим микро ва макроэлементлар мавжуд.

Гречка дони камқонлик ва семириш касалликлари билан курашишда ёрдам беради, организмдан токсинларни чиқариб ташлайди ва энг муҳими, холестерин даражасини пасайтиради. Шунингдек, у атеросклеротик қуйқаларнинг шаклланишига тўсқинлик қилади.

Гречкани мунтазам равишда истеъмол қилиш билан бирга, уни тўғри тайёрлаш ҳам муҳимдир. Гречка узоқ вақт қайнамаслиги лозим, акс ҳолда у барча фойдали хусусиятларини йўқотади ва соф углеводга айланиб қолади. Мутахассислар гречка донини узоғи 15 дақиқа пиширишни тавсия этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Холестерин миқдорини туширувчи энг яхши егулик қайси эканлигини биласизми?