Баъзи зираворлар турли бактерия ва инфекцияларга қарши курашувчи, организмни ҳимоя қилувчи хусусияти билан ажралиб туради. Улардан бири — зарчава (куркумин) дир.
Фото: iStock
Зарчава занжабиллар оиласига мансуб ўсимлик бўлиб, кўпинча турли нон, смузи, шўрва ва барча турдаги фойдали таомлар, шунингдек, паловга қўшилади. Зарчава яллиғланишга қарши восита ҳисобланади. Сўнгги тадқиқотларга кўра, мазкур зиравор саратон касаллигига қарши курашади, хусусан, простата саратони хавфини камайтиради. Унинг таркибидаги куркумин организмда ўсимта пайдо бўлиш хавфини камайтиради.
Фото: iStock
Куркума моддалар алмашинувини яхшилайди, иммунитетни мустаҳкамлайди ва ҳатто антидепрессантлар ўрнини босади.
Бундан ташқари, аччиқ қалампир таркибидаги капсаицин моддаси қон томирларида атеросклеротик қуйқалар шаклланишидан ҳимоя қилади. Пиёз ва саримсоқ таркибидаги фитонсид эса бактерияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишининг олдини олади.
Фото: Alamy
Ҳозирда кўплаб замонавий парҳезлар асосида зарчава ҳам мавжуд, чунки у овқат ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади, ичакларни даволайди ва диарея ҳамда қорин дам бўлиши учун самарали ҳисобланади. Зиравор брокколи каби сабзавот, кўкатлар билан истеъмол қилинганда, янада фойдали бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”