19:47 / 06.06.2024
241

Қандай ҳолларда бир пиёла чой саратонни келтириб чиқариши мумкин?

Қандай ҳолларда бир пиёла чой саратонни келтириб чиқариши мумкин?
Фото: Lifehacker
Бир пиёла хуштаъм чойсиз деярли кунимиз ўтмайди. Биз чой баргларини қайноқ сувга соламиз ва дарҳол ёқимли, қайноқ чой ичиш учун тайёр бўлади. Бироқ қайноқ чойни дарҳол ичиш қанчалик тўғри? Бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Маълум қилинишича, иссиқ чой ичмаслик керак, чунки бу соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкин. Гап шундаки, у ошқозон-ичакдаги шиллиқ пардаларимизга зарар етказади ва куйдиради. Бу эса уларнинг иш фаолиятига жиддий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, иссиқ чойни мунтазам истеъмол қилиш қизилўнгач саратонини келтириб чиқариши мумкин. Тахминларга кўра, мунтазам равишда қайноқ ичимликлар қабул қилиш қизилўнгач ҳужайраларига зарар етказади, бунинг натижасида вақт ўтиши билан саратон ривожланади. Шифокорлар ҳарорати 55 даражадан юқори бўлмаган чой ичишни тавсия қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қандай ҳолларда бир пиёла чой саратонни келтириб чиқариши мумкин?