Фото: Getty Images
Тонгни қаҳва билан бошлаш керак деган ибора бугунги кунга келиб ўз аҳамиятини йўқотди. Замонамизда соғлиғи ҳақида қайғурадиган шахслар тонгини бир пиёла илиқ сув билан бошлайди. Оч қоринга илиқ сув ичиш организмда метаболизм жараёнини ишга туширишга, уни уйғотишга ҳамда ошқозон-ичак фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Қўшимча тариқасида сувга фойдали элементлар, масалан зарчава қўшилса, иммунитетни кўтарувчи ичимликка айланади.
Зарчаванинг фойдали хусусиятлари
Зарчава ёки куркума нафақат пазандаликда, балки тиббиётда ҳам фаол қўлланилади. Унинг таркибида B гуруҳи витаминлари, аскорбин кислотаси, филлохинон, калсий, темир, фосфор, ёд ва эфир мойлари мавжуд. Бир ош қошиқ зарчава марганецга бўлган кунлик эҳтиёжнинг 26 фоизини, темирнинг 16 фоизини, калийнинг 5 фоизини ва C витаминининг 3 фоизини таъминлайди.
Эрталаб зарчавали илиқ сув ичишнинг қандай таъсири бор?
Зарчава яллиғланишга қарши кучли доривор ўсимлик ва антиоксидантдир. Агар организмда сурункали яллиғланиш жараёнлари давом этаверса, юрак-қон томир касалликлари, нейродегенератив жараёнлар, метаболик касалликлар ва ҳатто саратон ривожланишига олиб келиши мумкин. Тонгда зарчава қўшилган бир стакан сув шу каби кўплаб хавфли патологияларнинг олдини олади.
Бундай ичимлик қон томирлар эндотелиясини яхшилайди, уларнинг мустаҳкамлиги ва эластиклигини оширади. Зарчава “зарарли холестерин” деб аталадиган паст зичликдаги липопротеинлар даражасини пасайтиради. Бундай холестериннинг ортиқча миқдори қон томирлар атеросклерозининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Зарчавани мунтазам истеъмол қилиш Альцгеймер касаллигининг ривожланишига тўсқинлик қилади.
Эрталаб зарчавали сув ичиш саратон хавфини камайтиради
Фото: iStock
Куркума қонга глюкоза сўрилишини кучайтиради ва ошқозон ости безидаги бета ҳужайралар фаолиятини яхшилайди, бу эса ўз навбатида, қанд касаллиги ривожланишининг олдини олади.
3 ҳафта давомида ҳар куни эрталаб зарчавали сув ичсангиз, ортиқча вазндан ҳамда танадаги шишлардан халос бўлишингиз мумкин. Сабаби, юқорида айтиб ўтилганидек, оч қоринга сув ичиш метаболик жараёнларни тезлаштиришга ёрдам беради. Зарчава эса ўт пуфагида суюқлик ишлаб чиқаришни фаоллаштиради. Сафро оқими кўпайиши натижасида овқат ҳазм қилиш жараёнларини оптималлашади.
Эрталабки зарчавали сув антидепрессант — тушнукликдан халос этувчи таъсирга ҳам эга. Албатта, куркумани депрессияга қарши курашда мустақил восита сифатида қараш керак эмас. Мазкур ўсимлик фақат ёрдамчи восита сифатида таъсир қилади.
Тонгда зарчавали сувни қандай тартибда ичиш лозим?
Бунинг учун бир стакан илиқ сувга 0,5 чой қошиқ зарчава қўшинг ва қуйқалар қолмаслиги учун яхшилаб аралаштиринг. Ичимликка таъбга кўра турли зираворлар — қора қалампир, долчин, занжабил, асал ёки лимон шарбати қўшиш мумкин. Қора мурч зарчаванинг шифобахш таъсирини 20 баробар кучайтириб беради. Бундай сувни эрталаб уйғонгандан сўнг ичиш тавсия этилади.
Ичимликнинг ҳарорати илиқ (40 ° C) ёки хона ҳароратида бўлиши лозим. Зарчавали сувдан сўнг 30-60 дақиқа ичида нонушта қилмасликка риоя қилинг. Бу вақтда бир стакандан кўп бўлмаган миқдорда оддий сув ичиш мумкин.
Зарчавали сув кимларга тавсия этилмайди?
- ҳомиладор ва эмизикли аёллар;
- ўт пуфагида аввал тош аниқланган шахслар;
- аллергияси борлар;
- қандли диабетга чалинганлар;
- қон босими паст инсонлар;
- ошқозон-ичак касалликларининг ўткир даврини ўтказаётган беморлар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди