18:49 / 10.06.2024
181

Ёшларда ҳам юрак касалликлари борлигини англатувчи 6 та аломат

Ёшларда ҳам юрак касалликлари борлигини англатувчи 6 та аломат
Тиббиёт мутахассисларининг айтишича, юрак хуружи ва қон томир касаллиги йилдан йилга ёшариб бормоқда. Ёшлар ўртасида бу касалликларнинг ошишига қандай омиллар сабаб бўлмоқда? Бу дарднинг илк белгилари қандай юзага чиқади? Мақолада ана шу саволларга жавоб топамиз.

Фото: Lisa.ru
Баъзан юрагингиз бирдан тез уриши ёки кўкрак қафасингизда қандайдир босимни ҳис қиласизми? Одатда бу ҳис-ҳаяжон туфайли табиий ҳол деб аталса, мутахассислар юрак касалликларини истисно қилиш учун умумий текширувни ўтказишни тавсия беради.

Болалик ва ёшликда, эҳтимол, ташвишланиш учун ҳеч қандай сабаб бўлмаслиги мумкин, аммо 20 дан 40 ёшгача бўлган шахсларда юрак ишемик ривожланиш кўрсаткичи ўсиб бормоқда. Бу касалликда қуйқалар ва ёғлар тўлиб қолган артериялар юракка қон оқимини тўсиб қўяди, бу эса юрак хуружига олиб келади.

Шунингдек, юрак-қон томир тизими билан боғлиқ бошқа касалликлар ҳам ёшлар орасида тарқалмоқда. Масалан, юракнинг тартибсиз уриши (аритмия) ёки юрак етишмовчилиги. Бундай касалликлар кўпинча сўнгги босқичида аниқланади ва бундай вақтда даволаниш жараёни мураккаблашади. Саломатликка ва организм юбораётган сигналларга эътиборли бўлиш эса бундай муаммоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Қуйида юрак касалликларидан дарак берувчи асосий белгиларни санаб ўтамиз.

Юрак ва унинг атрофида сабабсиз оғриқлар

Фото: Lisa.ru
Кўкрак қафасидаги оғриқ юрак касалликларининг энг кенг тарқалган ва аниқ белгисидир. Баъзан оғриқ айнан қайси соҳада эканлигини аниқлаш қийин бўлади. Юрак касаллигида елка, қўл, бўйин, ва ҳатто жағ қисми ҳам оғриши мумкин. Бундай оғриқлар кўнгил айниши, қусиш ёки совуқ терга ботиш каби белгилар билан ҳам кечади.

Доимий чарчоқ ёки нафас олишнинг қийинлашуви
Юрак танага кислород ва озуқа моддаларини етказиб берувчи мотор вазифасини бажаради. Шу сабабли органдаги касалликлар нафас олиш билан муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Юрак касаллиги барча беморларда турлича намоён бўлади. Мисол учун, агар аёл кишида юрак хуружи бўлса, унда доим ҳам кўкрак қафаси оғримайди, шунчаки нафас етишай қолади.

Шунингдек, чекувчи, қандли диабет, гипертония ёки юқори холестериндан азият чекадиган шахслар, оила аъзолари орасида юрак муаммолари бор инсонларда бошқаларга қараганда кўпроқ юрак-қон томир касалликлари ривожланиш эҳтимоли бўлади.

Юрак уришининг кескин тезлашиши ёки сабабсиз ваҳима қилиш

Фото: Shutterstock
Юрак уриши жисмоний ҳаракат эмас, балки тинч ҳолатда тезлашишни бошласа ва сабабсиз ваҳима босса, албатта, кардиологга мурожаат қилиш лозим. Айниқса, сўнгги пайтларда бундай вазият тез-тез такрорланаётган бўлса, бундай симптомларни қаровсиз қолдирмаслик зарур.

Тананинг пастки қисми билан боғлиқ муаммолар
Юрак муаммолари тананинг кутилмаган қисмларида намоён бўлиши мумкин. Масалан, периферик артериядаги касаллик қон томирларини юракдан ташқарида торайиши билан белгиланади. Юракдан тананинг қолган қисмига қон олиб борадиган артериялар ўтган қисмлар — оёқ ва бел соҳасида увушиш, оғриқ, титроқ пайдо бўлади. Бундай вақтда одам ҳаракатланса, ўзини янада ёмон ҳис қилади.

Бош айланиши ёки ҳушдан кетиш
Ҳушдан кетиш мияга етарли даражада қон ва у билан кислород етиб бормаганини англатади ва кўпинча одамнинг қон босими кескин тушиб кетади. Сабабсиз ҳушдан кетиш ҳолати яна бир бор такрорланиши шифокорга мурожаат қилишни талаб этади. Шунингдек, бундай аломатлар организм сувсизланиши, қондаги қанд миқдорининг пастлиги ёки қулоқ инфекциялари каби бошқа сабаблар туфайли юзага келиши мумкин.

Уйқусизлик

Фото: Lisa.ru
Уйқусизлик юрак етишмовчилиги ва бошқа юрак-қон томир муаммоларини ҳам англатиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аёллар юрак хуружидан аввал бир неча ҳафта давомида кечаси тез-тез уйғониб кетади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ёшларда ҳам юрак касалликлари борлигини англатувчи 6 та аломат