Юзда турли доғлар — пигментациялар нафақат қуёшдан ҳимояланмаслик, балки баъзи турдаги косметикадан фойдаланиш сабабли пайдо бўлади. Бундай косметик маҳсулотлар таркибий қисми терининг қуёшга сезгирлигини оширади ва нотўғри ишлатилганда юзда доғлар пайдо қилиш хавфини оширади. Мақолада ана шундай косметик маҳсулотлар ва улардан тўғри фойдаланиш қоидаларини кўриб чиқамиз.
Фото: Getty Images
Юздаги пигмент доғлар қандай пайдо бўлади?
Тери эпидермисининг турли қатламларида жойлашган меланин — пигмент тўпланиши туфайли қораяди. Унинг ортиқча бўлиши терининг турли қисмларида ҳар хил шакл ва ўлчамдаги сепкиллар, холлар ва доғлар билан намоён бўлади. Меланин кўпайишига терининг ултрабинафша нурларидан ҳаддан ташқари таъсирланиши сабаб бўлади. Улар пигментацияни қўзғатади ва терини ҳимоя қилиш учун меланин ишлаб чиқаришни бошлайди. Ортиқча меланиннинг юз терисида нотекис тақсимланиши ва доғлар шаклида тўпланиш жараёни гиперпигментация деб аталади.
Пигмент доғларга нималар сабаб бўлади?
- гормонал ўзгаришлар;
- кексайиш;
- терининг шикастланиши ёки яллиғланиши;
- ирсият;
- ички органлар касалликлари;
- ҳомиладорлик;
- косметикадан нотўғри фойдаланиш.
Қуёшга сезгирликни оширадиган косметика турлари
Фото: Marie Claire
Косметика таркибида фотосенсибилизаторлар — ултрабинафша нурларга сезгирлигини оширадиган моддалар юздаги доғларнинг асосий сабабчисидир. Ушбу модданинг ўзи бевосита доғларини келтириб чиқармайди, балки шундай таркибли косметикадан фойдаланганда қуёшдан ҳимоя воситаси суртмаслик ҳуснни бузади. Фотосенсибилизаторлар асосан терини парвариш қилиш косметикасида мавжуд.
Теридаги ўлик ҳужайраларни тозаловчи воситалар
Улар тери қатламининг янгиланиш каби табиий жараёнини тезлаштиради ва тери юзасидан ўлик ҳужайраларни олиб ташлайди. Натижада юз териси юмшоқ, силлиқ, парвариш кремлари сингиши учун қулай ҳолатга келади. Бундай косметикага скраб, гоммаж, душ учун гел, лосьонлар ва пилинг киради.
Оқартирувчи воситалар
Оқартирувчи косметик воситалар меланинни блокировка қилувчи моддалардан ташкил топади, шунинг учун визуал тарзда юз терисидаги доғлар камайгандек кўринади. Аммо уларнинг таркибидаги кислоталар юз терисини қуёш нурига таъсирчан қилиб қўяди. SPF кремдан фойдаланмаслик эса юзга янада кўпроқ доғлар тушишига сабаб бўлади.
Парвариш косметикасидан фойдаланиш қоидалари
Фото: Getty Images
- Қоидага кўра, таркибида витамин C, турли кислоталар, ретиноидлар, ниацинамид бўлган косметик воситалар қиш ва кузда қўлланади. Агар улардан ёз фаслида фойдалансангиз, тери кўпроқ ҳимоя ва эътиборга муҳтож бўлади.
- Пилинг ва кислоталарни ишлатишда қадоқда тавсия этилган фойдаланиш усулига риоя қилишингиз керак. Улардан мунтазам фойдаланиш тери шикастлашига олиб келади.
- Теридаги ўлик ҳужайраларни тозаловчи маҳсулотларни қўллагандан сўнг намловчи ёки озиқлантирувчи кремлардан фойдаланиш лозим.
- Қуёшдан ҳимояловчи воситани қўллашни унутманг ва уни ҳар икки-уч соатда янгиланг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди