Фото: Shutterstock
Гипертонияга нисбатан бежиз кўринмас қотил таърифи берилмайди. Одам узоқ вақт давомида ўзида қон босими баландлигини билмаслиги, орадан вақт ўтиб эса жиддий муаммоларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд. Биз учун зарарсиз туюлган одатлар секин-аста юрак касалликлари ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Агар қон босимни ўлчайдиган ускуна кўрсаткичи 120 га 80 дан юқори бўладиган бўлса, унда қуйидаги маслаҳатларга амал қилишни тавсия қиламиз.
Қон босими бир оз кўтарилганда дарров дори воситаларни қабул қилиш ҳолатигача олиб келмаслик учун ҳаёт тарзингиз ва овқатланиш жараёнини назорат қилишда ёрдам берадиган фойдали одатларни шакллантиринг.
Яширин натрийдан эҳтиёт бўлинг
Натрий ва ош тузи бир хил нарса деб ўйласангиз, адашасиз. Туз 60 фоиз натрий ва 40 фоиз хлордан иборат. Натрий алоҳида тарзда бошқа озиқ-овқат маҳсулотларида ҳам мавжуд ва айни пайтда шўр таъмга эга бўлмайди.
Фото: Getty Images
Натрий қон босимини бевосита оширувчи модда. Шунинг учун сотиб олаётган барча маҳсулотлардаги ёрлиқларни ўқишни қоидага айлантиринг, бу орқали ортиқча натрий истеъмолининг олдини олган бўласиз. Масалан, нон, пишлоқ ва бошқа сут маҳсулотларининг айрим турлари, тайёр соуслар жуда кўп натрийни ўз ичига олади.
Консерваланган маҳсулотларни чекланг
Консерваланган маҳсулотларда ҳам натрий кўп, чунки туз консервантлар асосини ташкил қилади. Консерваланган ловия, сабзавот ёки гўшт маҳсулотларини камдан кам ҳолатларда харид қилинг. Ювиб бўлмайдиган бундай озиқ-овқатларни яшил сабзавотлар билан бирга истеъмол қилинг.
Туз ўрнини босувчи бошқа маҳсулотларни синаб кўринг
Оддий ош тузи ўрнини босувчи бошқа турдаги тузлар мавжуд. Улар жуда мазали ва фойдали ҳамдир. Масалан, денгиз ўтлари тузи: келп, ламинария ва гомасио кабилар шулар жумласидандир. Бундай тузлар овқат учун фойдали зиравор сифатида ишлатилади ва таркибида натрий миқдори жуда пастлиги ҳамда экзотик таъми билан ажралиб туради.
Кўпроқ зираворлар ва кўкатлар истеъмол қилинг
Фото: iStock
Турли кўкатлар, зираворлар ишлатиш ҳам ош тузидан камроқ фойдаланиш имконини беради. Саримсоқ, оддий пиёз, лимон шарбати, қуритилган кўкатлар кукунидан тажриба қилиб кўришингиз мумкин.
Ўсимлик толаларига бой мева ва сабзавотларни унутманг
Ясмиқ, ловия, турли донлар, мева ва сабзавотлар, қисқаси, ўсимлик толаларига бой бўлган барча маҳсулотлар қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, улар турли микроэлементлар ва антиоксидантлар орқали ҳам юрак-қон томир саломатлигини мўтадил сақлашга ёрдам беради.
Кўчада тайёрланган таомларни камроқ тановул қилинг
Ҳеч кимга сир эмаски, биз натрийни иккита асосий манбадан: қайта ишланган озиқ-овқат ва умумий овқатланиш жойларидан оламиз. Шу сабабли истеъмол қилинадиган натрий миқдорини кескин камайтиришнинг энг самарали усули бу уй шароитида тайёрланган таомларга урғу беришдир. Иш жойингизга уйда ўзингиз пиширган таомни тушлик учун олиб бориш ҳам яхши одатдир. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди