19:33 / 24.07.2024
77

Ширинликларга бўлган қарамлик сабаби нима ва ундан қандай халос бўлиш мумкин?

Ширинликларга бўлган қарамлик сабаби нима ва ундан қандай халос бўлиш мумкин?
Шакар ва ширин маҳсулотлар чекиш ва спиртли ичимликлар каби зарарлидир. Ҳаддан ортиқ миқдорда шакарни истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва семиришга олиб келади. Шакар тез қаритади, юзга барвақт ажин туширади, сочларни оқартириб юборади. Организмга тушган паразитлар, кандидалар ва бошқа бактериялар айнан шакар билан озиқланади ва турли касалликлар ривожланишига олиб келади.

Фото: Getty Images
Бироқ шакарга қарамликнинг сабаби доим ҳам очкўзлик бўлмайди. Қуйидаги ширинликларни кўнглингиз тусаса, демак сизда маълум минерал ва витаминлар етишмаслиги мавжуд.

Шоколад

Агар сиз шоколадсиз кунингизни тасаввур эта олмасангиз, демак, кундалик фаолият учун энергия ишлаб чиқаришда иштирок этадиган, стресс ва чарчоқ билан курашишга ёрдам берадиган элемент — магний етишмаётган бўлиши мумкин. Ушбу моддани денгиз маҳсулотлари, гуруч, банан, яшил олма, авокадо, ёнғоқ ва булғор қалампири каби маҳсулотлар орқали дефицит ўрнини тўлдириш мумкин.

Турли пишириқ ва ширинликлар

Фото: iStock
Кремли пишириқ ёки қарсилдоқ круассан истеъмол қилиш серотонин — бахт гормони етишмаслигидан бўлиши мумкин. Ширин пишириқлар серотонин ишлаб чиқаришда иштирок этадиган триптофан моддасининг ўрнини қоплайди. Бундан ташқари, сурункали стресс туфайли баъзилар дардларини ширинликлар билан “ейишга” ҳаракат қилади. Ширинликлар бизга яхши кайфият бағишлайди ва ташвишларни камайтиради. Таом қанчалик ширин бўлса, серотонин даражаси шунчалик юқори бўлади.

Бундай тартибда овқатланиш ортиқча вазн муаммоларини келтириб чиқармаслиги учун рационга товуқ ёки курка филеси, сут, тухум, лосос, скумбрия ва селд балиғини қўшишни тавсия этамиз.

Доимий равишда ҳар қандай турдаги ширинликни ейиш

Ширинликларга бўлган кучли эҳтиёж организмда хром моддаси камайиб кетганидан бўлиши мумкин. У танадаги инсулин мувозанатини назорат қилади ва қондаги шакар миқдори мўтадил бўлишини таъминлайди. Агар сизда шундай ҳолат кузатилса, сабзи, жигар, товуқ гўшти, брокколи, маккажўхори, помидор ва лавлаги каби сабзавотларни истеъмол қилишингиз керак.

Ширинликларга қарамликдан қутулиш

Фото: iStock
Биринчидан, ширинликларга бўлган кучли истакнинг сабабини аниқлаш лозим. Агар бу микроэлементлар ва витаминлар етишмаслиги бўлса, уларнинг ўрнини тўлдириш, ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар бўлса, ичак флорасини тиклаш ва яллиғланишни бартараф этиш керак. Агар бунинг сабаби энергия етишмаслиги бўлса, психо-эмоционал фон билан ишлаш лозим чунки нерв тизими ҳам маълум витаминлар ва микроэлементлар билан озиқланади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, шакардан воз кечиш босқичма-босқич амалга оширилади. Кундалик диетадан секин аста ширинлик миқдорини камайтиришни бошлагандан 5-6 кун ўтгач, шакарга бўлган иштиёқ маълум миқдорга камаяди. Шакар ўрнини босувчи ширин таъм берувчилар эса акс натижа кўрсатиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ширинликларга бўлган қарамлик сабаби нима ва ундан қандай халос бўлиш мумкин?