18:02 / 27.07.2024
80

Милклар соғлом бўлишини таъминлайдиган 5 та қоида

Милклар соғлом бўлишини таъминлайдиган 5 та қоида
Фото: iStock
Милклар ҳам тишлар каби доимий парваришга муҳтождир. Баъзан милкларда оғриқ тиш оғриғи билан адаштириб юборилади. Милкларга эътибор берилмаса, тиш атрофидаги тўқималарда яллиғланиш жараёни юзага келиши мумкин.

Саломатлик ва тиббиётга оид “Доктор” илмий-маърифий телеканали милклар саломатлигини сақлашга ёрдам берадиган қоидаларни санаб ўтди.

1. Тишларни кунига 2 маҳал тозалаш: кариеснинг келиб чиқиши сабаби фақатгина шоколад ёки конфет эмас, тиш орасида қолиб кетадиган овқат қолдиқлари билан боғлиқ. Таомдан сўнг тиш ва оғиз бўшлиғини қолдиқ ва бактериялардан тозалаймиз ва милкларда яллиғланиш жараёнига олиб келиши мумкин бўлган патоген муҳитни бартараф этамиз.

2. Тиш чўткаси: юмшоқ ёки ўртача қаттиқликдаги тиш чўткалари эмал ва милкларга механик шикаст етказмасликка ёрдам беради. Чўткани камида ҳар 3 ойда алмаштириш зарур.

3. Тўғри танланган тиш пастаси: таркибида хлоргексидин, турли даволовчи ўсимликлар (мойчечак, эман пўстлоғи, шалфей) экстракти ва аллантоин бўлган пасталар милклар учун жуда фойдалидир.

4. Фақат стоматолог кўригида оқартириш: тишларни уй шароитида халқона даволаш усуллари орқали оқартириш ёки махсус оқартирувчи тасмалардан фойдаланиш тиш эмалига зарар етказиши ҳамда милкларни шикастлаши мумкин. Бундай вазифани ўз ишининг профессионали — стоматологга топширинг.

5. Бир дона қаттиқ олма тишланганда ва чайналганда кўпроқ сўлак — тиш ва милк учун табиий тозалаш воситаси ажралиб чиқади. Шунингдек, у хавфли бактериялар бирикмасини ювади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Милклар соғлом бўлишини таъминлайдиган 5 та қоида