Фото: Emergency-live.com
Тинч турган ҳолатда тўсатдан нафас олиш қийинлашиб қолганда инсон нима қилишни билмай, саросимага тушади ва уни ваҳима босади. Нафас қисилишининг тез-тез юзага келиши бирор касалликнинг аломати ёки нотўғри турмуш тарзининг натижаси бўлиши мумкин.
Нима учун нафас олиш қийинлашади ва бунинг сабаби қандай аниқланади?
Агар одамда нафас олиш муаммоси бўлса, ҳолатнинг ёмонлашишига нима сабаб бўлганини аниқлаш керак. Вазиятни мустақил таҳлил қилиш нотўғри ташхис ва даволанишга олиб келади. Бундай ҳолатда фақатгина тиббий муассаса мутахассислари ёрдамида аниқ ташхис қўйилади.
Қуйидагилар нафас олиш қийинлашувига сабаб бўлади:
- юрак ёки қон томирлари билан боғлиқ муаммолар;
- бронхиал астма;
- стресс;
- камқонлик;
- кўкрак қафасининг шикастланиши;
- аллергик реакция;
- ортиқча вазн;
- томоқда ёт жисмнинг тиқилиб қолиши;
- бошқа омиллар.
Нафас олиш қийинлашганда нима қилиш лозим?
Фото: Wday
Нафас олишда бирданига бўғилиш пайдо бўлганда инсонни ваҳима босади, шунинг учун жабрланувчи муаммони мустақил равишда ҳал қилиши мушкул. Бундай вазиятда беморга ёрдам бериш учун уни тинчлантириш ва бир муддат қоғоз пакет ёки букланган кафтлар ичида нафас олишни таклиф қилиш керак. Бундай усул орқали қон томири кенгайишига ҳисса қўшадиган карбонат ангидрид концентрацияси ошади.
Бўғилиш белгилари ўтиб кетганидан сўнг қуйидаги бўшаштирувчи машқларни бажариш керак:
- нафас олаётганда 6 гача сананг;
- нафас чиқараётганда эса 8 гача сананг;
- тилингизни ташқарига чиқарган ҳолда тез-тез нафас олинг ва чиқаринг.
Вазиятни яхшилаш учун барча машқларни бир неча марта такрорлаш лозим.
Текширувлар натижасида бирор касаллик аниқланмаса ва ҳамон нафас олиш қийин кечса, қандай йўл тутиш керак?
Фото: Wday
Нафас олиш қийинлашувининг сабабларидан бири нотўғри турмуш тарзи ва зарарли овқатларни кўп истеъмол қилишдир. Ортиқча миқдордаги шакар, кимёвий қўшимчалар ва бошқа моддалар қонни қуюқлаштиради ва ички органларга кислород етиб боришини қийинлаштиради.
Қон айланишини яхшилаш учун диетангизни ўзгартиринг. Сабзавот ва мевалар истеъмол қилинг, етарлича тоза сув ичинг, гўшт истеъмолини камайтиринг ва шакар, ун маҳсулотларини рациондан чиқариб ташланг.
Нафас олиш қийинлиги маълум бир касаллик аломатидир. Вазиятни оғирлаштирмаслик учун мустақил равишда даволанмаслик ҳамда аниқ ташхис қўйиш учун шифокорга мурожаат қилиш зарур. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди